Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярикулов Шухрат Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пути снижения резистентности микрофлоры к антибиотикам при лечении гнойных ран», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2019.2.PhD/Tib991
Илмий раҳбарлар: Сафоев Бақодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Бобур Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Олим Мирзохидович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Тошкент тиббиёт академияси”
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: физик-кимёвий усуллар ёрдамида микрофлоранинг антибиотикларга мавжуд резистентлигини пасайтиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш орқали юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликларини даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
физик омиллардан ультрабинафша нурлар ва кимёвий препарат диметильсулфоксид эритмасининг микроорганизлар резистентлигига таъсири аниқланган;
ультрабинафша нурлар ва кимёвий препарат диметильсулфоксид эритмасининг биргаликда қўллаш билан юмшоқ тўқималарнинг йирингли жароҳатларини даволашнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
физик-кимёвий омиллардан фойдаланган ҳолда микроорганизмларнинг антибиотикларга мавжуд резистентлигини пасайтириш усули ишлаб чиқилган;
физик ва кимёвий усуллар ёрдамида микрофлора резистентлигини пасайтиришни ҳисобга олган ҳолатда, ультрабинафша нурланишидан ва диметильсулфоксид эритмасидан фойдаланиб, йирингли жароҳатларни даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Комбинациялашган физик-кимёвий усулни қўллаш ёрдамида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
мавзу бўйича тасдиқланган услубий тавсиянома: «Йирингли жароҳатларни даволашда маҳаллий диметильсулфоксид 25 фоизли эритмаси ва ультрабинафша нурларни маҳаллий қўллашда микрофлора резистентлигига таъсирини самарадор баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 мартдаги 8н-д/98 маълумотномаси) тасдиқланган. Ушбу услубий тавсиянома юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликларига чалинган беморларни физико-кимёвий усуллардан фойдаланиб даволаш кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олишга имкон берди;
мавзу бўйича тасдиқланган услубий тавсиянома: «Юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлар билан оғриган беморларда жароҳатни 25 фоизли диметильсулфоксид эритмаси ва ультрабинафша нурлари билан маҳаллий ишлов бериш усули (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 мартдаги 8н-д/98 маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиялар юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан оғриган беморларда жароҳатни даволаш динамикасини баҳолашга имкон берган;
даволаш ва диагностика натижаларини яхшилаш бўйича олинган амалий тадқиқот маълумотлари Соғлиқни Сақлаш ташкилотларига, шу жумладан Жондор туман ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаларига, Бухоро шаҳар ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 июлдаги 08-09/7963 маълумотномаси). Диметильсулфоксид эритмаси ва ультрабинафша нурлардан юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликларини даволашда биргаликдаги фойдаланиш самарадорлиги аниқланди. Тадқиқот натижасида диметильсулфоксид эритмаси ва жароҳатларнинг ультрабинафша нурланишидан фойдаланган ҳолда йирингли-некротик касалликларга чалинган беморларни даволашнинг оптимал усули ишлаб чиқилган, бу эса жароҳатлар микрофлорасининг резистентлигини пасайтиради ва жароҳат битиш фазаларини тезлаштиради ва бу эса даволашнинг ўртача давомийлиги икки кунга қисқартирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish