Атажанов Тўлқин Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқларнинг диабетик гангренасида болдир суяклари анатомик резекциясини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib982. 
Илмий раҳбар: Бабаджанов Бахтияр Дусчанбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01
Расмий оппонентлар: Баймаков Сайфиддин Рисбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мусашайхов Хусанбой Таджибаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет фонида оёқлар гангренасига чалинган беморларда болдир ампутацияси натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги орқа катта болдир артериясидан шохланувчи ва ташрихдан кейинги даврда маҳаллий артериал қон айланишини ремоделлашувида иштирок этувчи катта болдир суягини озиқлантирувчи артериянинг (a.nutricia tibia) аҳамияти аниқланган;
қандли диабет фонида оёқлар гангренасида ташрихдан кейинги даврда реабилитация учун етарли чўлтоқ яратилишини, озиқлантирувчи артериянинг анатомик яхлитлигини сақлаш билан тизза бўғимидан 12-15 см пастда катта болдир суяги резекциясини ҳисобга олган ҳолда болдир даражасида оёқ ампутациясининг амалга ошириш хусусиятларига аниқлик киритилган;
оёқларнинг диабетик гангренаси бўлган беморларда катта болдир суяги резекцияси даражаси билан боғлиқ бўлган болдир ампутациясининг янги усули ишлаб чиқилган; 
қандли диабет фонида оёқларнинг диабетик гангренаси бўлган беморларда болдир чўлтоғининг ташрихдан кейинги асоратлари сонини ва сон соҳасидан реампутациялар частотасини камайтириш билан ишлаб чиқилган ташрих усулининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқлар диабетик гангренаси бўлган беморларда юқори ампутациялардан сўнг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
диабетик панжа синдромининг хирургик асоратлари мавжуд беморларни даволашга ёндашувларни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Диабетик панжа синдромининг хирургик асоратларини даволашга янгича ёндашувлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 08-09/6782-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ҚД фонида оёқлар гангренаси бўлган беморларда хирургик даволаш стратегиясини танлашни такомиллаштиришга имкон берган;
оёқларнинг диабетик гангренасига чалинга беморларда болдир ампутацияси натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оёқлар диабетик гангренасида болдир ампутацияси натижаларини яхшилаш стратегияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 08-09/6782-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул ташрихдан кейинги даврда чўлтоқнинг бирламчи битиши самарадорлигини яхшилашга, йиринглаш частотасини, шунингдек такрорий реампутациялар эҳтимолини камайтиришга имкон берган;
оёқларнинг диабетик гангренаси бор беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг хамда Хоразм ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг йирингли жаррохлик бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 08-09/6782-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий этиш қандли диабет фонида болдир ампутациясининг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришга, жарохатни бирламчи битиши улушини 62,9% дан 85,2% гача яхшилашга, қониқарсиз натижалар эҳтимолини қайта реампутация қилиш зарурати билан 17,1% дан 1,8% гача камайтиришга, тизза бўғимини сақланиши частотасини 82,9% дан 98,2% гача оширишга имкон берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш