Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Сухроб Усмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Қон кетиши билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги мавжуд беморларда гемостаз бузилишининг патофизиологик аспектлари » 14.00.16 - Нормал ва патологик физиология, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1206.
Илмий раҳбарлар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мавлянов Олимбой Раззакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академиясида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёрқин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баймаков Сайфиддин Рисбаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доценти. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қон кетиши билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги кузатилган беморларда гемостаз тизимини бузилишига сабаб бўлувчи гомеостатик омиллар ва уларнинг патогенетик механизмларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қон кетиши билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги кузатилган беморларда, касаллик кечиши ва ривожланишида гемостаз тизимининг аҳамияти очиб берилган; 
ярага боғлиқ гастродуоденал қон кетган беморларда қон йўқотиш ва қон кетиш ҳолатига боғлиқ ҳолда гемостаз тизимидаги бузилишларнинг муҳим кўрсаткичлари  исботланган; 
қон кетиш билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликли кетган беморларда яра ўлчами хамда яра анамнези давомийлигига боғлиқ ҳолда гемостаз тизимидаги бузилишнинг кўрсаткичлари асосланган;
гастродуоденал қон кетган беморларда жинси, қон гурухи ва тана тузилишига боғлиқ ҳолда гемостаз тизимидаги бузилишнинг корреляцион боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қон кетиши билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги мавжуд беморларда гемостаз бузилишининг патофизиологик аспектлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қон кетиши билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги мавжуд беморларда гемостаз бузилишининг патофизиологик аспектларини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қон кетиш билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқ ича яра касалликли беморлар оғирлик даражасини баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги 8н-д/16-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қон кетиши билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги мавжуд беморларда гемостаз бузилишининг патофизиологик аспектларини баҳолаш орқали касалликни эрта ташхислаш орқали беморларни даволашда хирургик амалиётнинг самарадорлигини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
қон кетиши билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги мавжуд беморларда гемостаз бузилишининг патофизиологик аспектларини асослашга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани тиббиёт бирлашмаларнинг клиник амалаиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 майдаги 8н-з/93-сон маълумотномаси). Олинган натижалар қон кетиш билан асоратланган меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги мавжуд беморларда гемостаз тизимининг бузилишига асосланган холда қон кетиши давомийлиги ва қайталанишини башорат қилиш, беморларни диагностик ва даволаш алгоритми ишлаб чиқиш, беморларнинг оғирлик даражасини аниқлаш, қон кетиш ва қайталанишини башоратлаш қилишнинг аниқлигини оширишга, патогенетик асосланган даволаш усулларини яхшилаш учун клиник- анамнестик маълумотлар билан биргаликда гемостаз тизимининг кўрсатгичларининг прогностик ахамиятини ўрнатишга, беморларнинг стационарда бўлиш давомийлигини хамда асоратларнинг учрашини камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish