Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Беҳзод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш тизимида спорт курашлари бўйича тренерларнинг касбий маҳоратини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped448.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Мехриддин Жунайдиллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бакиев Зафар Абдушукурович педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт курашлари бўйича тренер кадрлар малакасини ошириш жараёнини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
спорт курашлари бўйича турли тоифадаги тренерлар томонидан спортчиларни тайёрлаш учун зарур бўлган асосий касбий кўникма ва малакалари таркиби  даражасидан келиб чиқиб, касбий маҳорат элементлар тузилмасида тоифалар бўйича хатоларни пайдо бўлиш сабаблари, базавий таркиби ҳамда педагогик таъсирларини аниқлаштириш ҳисобига техник-тактик маҳорати такомиллаштирилган;
ҳар хил малакага эга спортчилар билан бевосита беллашув жараёнида биринчи ўсмирлар ва катталар разрядларида берилган вазиятларда шартланган ҳаракатларни комбинациялаш, спорт устаси ва номзодлигида беллашувлардаги ҳаракатларнинг эҳтимолий таркиби изчилигини моделлаштириш ҳисобига техник-тактик усуллар такомиллаштирилган;
тренерларнинг малака талабларидан келиб чиқиб спортчиларни техник-тактик маҳоратини оширишда дастурлаштирилган назоратни жорий этиш ҳисобига таълим сифатини мониторинг қилиш механизми ишлаб чиқилган;
“Спорт машғулотлари назарияси ва услубияти” ва “Спорт-педагогик маҳоратини ошириш” модуллари бўйича назарий-амалий машғулотларда ўзгарувчан шароитда “усулга қарши муқобил усул билан жавоб қайтариш ҳаракатлари” ҳисобига спортчига вариатив танлаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт курашлари бўйича тренерларнинг касбий маҳоратини такомиллаштиришга қаратилган тажриба тадқиқотлари асосида:
спорт курашларида техник-тактик такомиллаштириш услубиятларини танлашга тааллуқли касбий маҳорати элементлари тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тингловчиларининг таълим жараёнида синовдан ўтказилиб, жорий қилинган (Ўзбекистон  Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 02-07-01-2768-сон маълумотномаси). Натижада, спорт курашлари бўйича тренерларнинг ихтисослаштирилган билим ва касбий малакалари 12% ошган;
спорт курашлари бўйича тренерларнинг касбий маҳоратини такомиллаштириш ҳамда мусобақа фаолиятида техник-тактик ҳаракатларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва ҳакамлик қилиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи, 418-164-рақамли гувоҳнома). Натижада, тренерларнинг ихтисослаштирилган билим ва касбий малакалари 11% ошган;
тренерларнинг малака талабларидан келиб чиқиб спортчиларни техник-тактик маҳоратини оширишда дастурлаштирилган назоратни жорий этиш ҳисобига таълим сифатини мониторинг қилиш механизми Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциациясининг эркин кураш бўйича миллий терма жамоаларнинг ўқув-йиғин машғулотлари жараёнига амалиётга киритилган (Ўзбекистон  Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 02-07-01-2768-сон маълумотномаси). Натижада, эркин кураш бўйича тренерларнинг касбий билим ва кўникмалари 13% ўсишга имкон берган.
 спорт курашлари бўйича малака ошириш курслари тингловчиларининг “Спорт машғулотлари назарияси ва услубияти” ва “Спорт-педагогик маҳоратини ошириш” модуллари бўйича назарий-амалий машғулотларда ўзгарувчан шароитда “усулга қарши муқобил усул билан жавоб қайтариш ҳаракатлари” ҳисобига спортчига вариатив танлаш дастури Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Самарқанд филиалининг малака ошириш фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон  Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 02-07-01-2768-сон маълумотномаси). Натижада, эркин кураш бўйича тренерларнинг ихтисослаштирилган билим ва касбий малакалари 10% ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish