Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Акмал Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ёш волейболчиларда махсус иш кобилятини ривожлантириш ва уни ўйин давомида саклаш имконияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped445.
Илмий раҳбар: Баирбеков Маматқул Гаипназарович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаев Зайниддин Болтаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш волейболчиларда махсус иш қобилиятини ривожлантириш ва уни ўйин давомида сақлаш имкониятини экспериментал машқлар асосида шакллантириш самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
15-16 ёшли волейболчиларнинг турли тайёргарлик циклларида турган жойда сакраш баландлиги югуриб келиб сакраш баландлиги, сакраш чидамкорлиги кўрсаткичлари тезкор куч сифатини баҳолашнинг янги методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига сакровчанлик компонентлари такомиллаштирилган;
15-16 ёшли волейболчиларнинг махсус иш қобилятини баҳолаш учун 12 каналли электрокардиограф BTL-08SD технологиясидан фойдаланиб машғулот ва мусобақа циклларида юкламанинг турли  шиддат зоналарида физиологик  меъёр чегараларини ўзгаришидан келиб чиқиб машғулот мазмунига кичик хажмдаги лекин катта амплитудада бажариладиган воситаларни киритиш ҳисобига махсус иш қобилятини ўйин давомида сақлаш имконияти кенгайтирилган; 
15-16 ёшли волейболчиларнинг  техник-тактик компонентлари ҳужум ҳаракатларини амалга оширишда ўйинчининг  функционал имкониятидан келиб чиқиб зоналар оралиғида қисқа зарба паст траектория бўйича ўз зонасига ҳамда паст траектория бўйича бош орқасига 3-2-зоналар оралиғига қисқартирилган  масофалар бўйича боғловчи орқали тўпни узатиш ҳисобига «эшелон» ва «тўлқин» комбинациялари такомилаштирилган; 
15-16 ёшли волейболчиларда махсус иш қобилиятининг жисмоний тайёргарлик ва техник-тактик компонентларини самарали шакллантиришга мўлжалланган янги ихтисослаштирилган жисмоний ва техник-тактик-39та  машқлар ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик ва техник-тактик компонентлари ҳамда уларни қўллаш дастури педагогик жиҳатдан такомиллаштирилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Тадқиқотда қўлланилган анъанавий ва ноанъанавий услуб-тестлар, олинган натижалар ва 15-16 ёшли волейболчилар мисолида махсус иш қобилиятини жадал ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган: 
15-16 ёшли волейболчиларнинг турли тайёргарлик циклларида турган жойда сакраш баландлиги югуриб келиб сакраш баландлиги, сакраш чидамкорлиги кўрсаткичлари тезкор куч сифатини баҳолашнинг янги методикаси бўйича таклифлар 2-сонли БЎСМ ўқув машғулот дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган  (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 03-07-08-4491-сон маълумотномаси). Натижада жойида туриб баландлика сакраш 5,6 см га югуриб келиб баландлика сакраш 5,9 см яхшиланган;
15-16 ёшли волейболчиларнинг махсус иш қоблятини бахолаш учун 12 канали электрокардиограф BTL-08SD технологиясидан фойдаланиб машғулот ва мусобақа циклларида юкламанинг турли  шиддат зоналарида бажариладиган воситалар бўйича таклифлар 2-сонли БЎСМ ўқув машғулот дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 03-07-08-4491-сон маълумотномаси). Натижада 10-12% га ортган, аэроб чидамкорлик – 9-10% га ортган, анаэроб чидамкорлик – 3-16% гача ортган, қўлларнинг портловчи кучи – 17-19% га ортган;
15-16 ёшли волейболчиларнинг  техник-тактик компонентлари ҳужум ҳаракатларини амалга оширишда ўйинчининг  функционал имкониятидан келиб чиқиб зоналар оралиғида қисқа зарба паст траектория бўйича ўз зонасига ҳамда паст траектория бўйича бош орқасига 3-2-зоналар оралиғига қисқартирилган  масофалар бўйича боғловчи орқали тўпни узатиш ҳисобига «эшелон» ва «тўлқин» комбинациялари бўйича таклифлар 2-сонли БЎСМ ўқув машғулот дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 03-07-08-4491-сон маълумотномаси). Натижада 11-14% га ортган,  зарба бериш чидамкорлигининг функционал қиймати – 15-18% га тежамланган, тўсиқ қўйиш чидамкорлигининг функционал қиймати – 12-14% га тежамланган;
15-16 ёшли волейболчиларда махсус иш қобилиятининг жисмоний тайёргарлик ва техник-тактик компонентларини самарали шакллантиришга мўлжалланган янги ихтисослаштирилган машқлар жисмоний ва техник-тактик-39та ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик ва техник-тактик компонентлари ва уларни қўллаш дастури педагогик жиҳатдан такомиллаштириш бўйича таклифлар 2-сонли БЎСМ ўқув машғулот дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 03-07-08-4491-сон маълумотномаси). Натижада 15-16%га тежамланган, “арчасимон” югуриш юкламаси (92 м)нинг функционал қиймати –13-14% га тежамланган, “кросс” югуриш юкламасининг функционал қиймати – 9-11% га тежамланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish