Собиржонов Санжар Собиржоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt866.
Илмий раҳбар: Фаттахов Адхам Азизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қориева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш услубиятини эннеаграмма тизими асосида бир вақтнинг ўзида уларнинг самарали фаолиятини чекловчи омилларни бартараф этган (аниқлаган) ҳолда, оптимал иқтисодий эркинлигига шарт-шароит яратиш негизида такомиллаштириш асосланган;
ишлаб чиқариш жараёнида “ортиқча” меъёр, захира, ишлаб чиқаришнинг моддий ҳаражатлари кабиларни иқтисодий жиҳатдан оптималлаштириш негизида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида маҳсулот ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни қўшимча камайтириш имкониятлари асосланган;
раҳбар ва ходим ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқарув нуқтаи-назаридан “меҳнат натижадорлиги” негизида тартибга солиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлар томонидан маҳсулот сифати ва ҳажмини ортишининг муҳим ижтимоий-иқтисодий резерви сифатида асосланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг («Камоl real biznes» МЧЖ; «Madina savdo belgisi» МЧЖ) ишлаб чиқариш фаолиятини 2021-2026 йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бошқарув самарадор-лигини оширишни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти самара-дорлигини баҳолаш услубиятини эннеаграмма тизими асосида такомиллаш-тириш бўйича таклифлари кичик бизнес ва хусуий тадбиркорлик субъект-лари фаолияти бошқарув самарадорлигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 31 мартдаги 11/03-15-2556-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишга эришилган;
ишлаб чиқариш жараёнида “отиқча” меъёр, захира, ишлаб чиқаришнинг моддий ҳаражатлари кабиларни иқтисодий жиҳатдан оптималлаштириш бўйича таклифлари Савдо-саноат палатасининг таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 31 мартдаги 11/03-15-2556-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес субъектларида ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни 1,9% камайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини 18,3 фоизга оширилишига эришилган;
раҳбар ва ходим ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқарув нуқтаи-назаридан “меҳнат натижадорлиги” негизида тартибга солиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлар томонидан маҳсулот сифати ва ҳажмини ортишининг муҳим ижтимоий-иқтисодий резерви бўйича таклифи Савдо-саноат палатасининг таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 31 мартдаги 11/03-15-2556-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ходимларнинг меҳнат натижадорлиги 17,2 фоизга ошган ҳолда маҳсулот сифати ва ҳажмига ижобий таъсир кўрсатган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятини 2021-2026 йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бошқарув самарадорлигини оширишни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган прогнозлар «Камоl real biznes» МЧЖ ва «Madina savdo belgisi» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2021 йил 31 мартдаги 11/03-15-2556-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан «Камоl real biznes» ва «Madina savdo belgisi» МЧЖ фаолиятини самарали бошқариш бўйича «Чора-тадбирлар режаси» ҳамда «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган.