Sayt test rejimida ishlamoqda

Темиров Фурқат Турсоатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни такомиллаштириш йўллари», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt735.
Илмий раҳбар: Эргашева Шахло Тургуновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Хотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Мурод Шукуржонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп тармоқли фермер хўжаликларида табиий иқлим шароити ҳамда кўзда тутилмаган харажатларини ҳисобга олишда 2200 – “Тасодифий йўқотишлар”ни ҳисобга олиш ишчи счётини очиш  ҳамда 2210 ва 2220 счётларини амалий қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари тизими таклиф этилган;
кўп тармоқли фермер хўжаликларида “дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашишлар” ҳамда “моддий ишлаб чиқариш захираларини ҳисобга олиш” регистрлари ишлаб чиқилган; 
кўп тармоқли фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олинадиган маржинал даромадни аниқлашда ўзгарувчан харажатлар таркибидаги  шартли ўзгарувчан харажатларни алоҳида ҳисобга олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб сиёсатининг таркибий тузилиши намунавий шакли таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва такомиллаштириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
кўп тармоқли фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳисобини тўғри ташкил этиш ва етиштирилган маҳсулот таннархини аниқлаш мақсадида 2200 – “Кўзда тутилмаган харажатларни ҳисобга олиш” ишчи счётини киритиш таклифи Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2021 йил 12 майдаги 21/27/2-сон баённомаси билан амалиётга жорий этилган (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 12 майдаги 01/03-1359-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши кўп тармоқли фермер хўжаликларида кўзда тутилмаган харажатларни 2200 – “Кўзда тутилмаган харажатларни ҳисобга олиш” счётида алоҳида ҳисобини ташкил қилиш натижасида етиштирилган маҳсулот таннархини ошиб кетиши олди олинган ҳамда харажатларни самарали бошқаришга эришилган.
кўп тармоқли фермер хўжаликларида дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашишлар ҳамда моддий ишлаб чиқариш захираларининг дастлабки ҳисобини юритиш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоб регистрлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2021 йил 12 майдаги 21/27/2-сон баённомаси билан амалиётда фойдаланиш учун жорий қилинган ҳамда 5230900 -«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналишининг ўқув режасидаги «Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» фани бўйича ўқув қўлланмага киритилган (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 12 майдаги 01/03-1359-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 01 мартдаги  110-сон буйруғи, 110-t-007 рақамли гувоҳномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳисобини юритиш аниқлилиги таъминланган ҳамда маблағлардан самарали фойдаланишга эришилган. Шунингдек, активлар ҳаракатини тегишли ҳужжатларда акс эттирилишини ўз вақтида бажариш, ҳисоб китобларни аниқлилигини ошириш имконияти яратилган;
кўп тармоқли фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олинадиган маржинал даромадни аниқлашда ўзгарувчан харажатлар таркибидан шартли ўзгарувчан харажатларни алоҳида ҳисобга олиш таклифи  Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2021 йил 12 майдаги 21/27/2-сон баённомаси билан амалиётга жорий қилинган ҳамда 5230900 -«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналишининг ўқув режасидаги «Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» фани бўйича ўқув қўлланмага киритилган (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 12 майдаги 01/03-1359-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 01 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-t-007 рақамли гувоҳномаси). Мазкур методика амалиётга жорий этилиши кўп тармоқли фермер хўжаликларида маҳсулот сотишдан олинадиган фойдани ҳисоблаш аниқлиги таъминланган ҳамда улардан самарали фойдаланишга эришилган. Шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжаликларининг молиявий натижаларини режалаштириш, фермер хўжалиги фойдасини ҳисоблаш, лойиҳаларни бошқариш, қарор қабул қилишга таъсир этувчи омилларни аниқлашга услубий асос бўлиб ҳизмат қилган;
кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб сиёсатининг таркибий тузилиши такомиллаштирилган намунавий шакли Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2021 йил 12 майдаги 21/27/2-сон баённомаси билан амалиётга жорий этилган (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 12 майдаги 01/03-1359-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг услубий таъминоти яратилган ҳамда фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ва ишонли молиявий (бухгалтерия) ахборотлар билан таъминлашга эришилган. Бухгалтерия ҳисоби усуллари кўп варианлили шароитида халқаро стандартлар асосида ҳисоб сиёсатига мувофиқ натижавий кўрсаткичлар бўйича ҳисобот тузишнинг услубий асослари яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish