Sayt test rejimida ishlamoqda

Эркинов Зокиржон Эркинбой ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пишитилган ип ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш орқали ип сифатини яхшилаш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т142.

Илмий раҳбар: Жуманиязов Кадам, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSс.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пишитилган иплар ишлаб чиқаришнинг такомиллашган технологиясини яратиш асосида ип сифатини яхшилаш ва экспортбоп тўқимачилик маҳсулотлари ассортиментини кўпайтиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта толали тўқимачилик ипларидан пишитилган иплар ва ип буюмлари олиш бўйича тасниф такомиллаштирилган ҳамда пишитиш машиналари ва механизмларининг тузилиши бўйича янги тасниф ишлаб чиқилган;

бир босқичли усулда кўп қаватли пишитилган ип ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси асосида янги пишитиш қурилмаси яратилган;

янги пишитиш қурилмасининг асосий ишчи қисмларининг математик моделларидан фойдаланган ҳолда унинг асосий технологик ҳамда кинематик кўрсаткичларини муқобиллаш катталиклари аниқланган;

қўшбурам пишитиш машинасида компакт иплардан тикув ипи олиш учун технологик параметрлар аниқланган ва тикув ипи олинган;

қўшбурам пишитиш машинасида турли ассортиментдаги пишитилган иплар олиш учун технологик параметрлар аниқланган;

янги технология асосида пишитилган ипга кам бурам бериб, бурамларни бир текис тақсимлаш орқали белгиланган хоссаларга эга турли структурадаги пишитилган иплар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Пишитилган ип ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш орқали ип сифатини яхшилаш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:

бир босқичли, мураккаб структурали пишитилган иплар олиш учун ресурстежамкор янги пишитиш қурилмаси ва технологияси Наманган шаҳрининг «Косонсой Ал-Азиз» МЧЖда жорий этилган («Ўзбекчармпойабзал» уюшмасининг 2017 йил 29 августдаги ШШ-9/1081-сон маълумотномаси). Натижада пишитилган ип ассортиментининг сифат кўрсаткичини 7–12 % га яхшиланишини, бир босқичли усулда кўп қаватли иплар ишлаб чиқариш орқали технологик жараёнларни 2 баробар, чиқинди чиқишини 4,5% камайишига эришилган;

янги пишитиш қурилмасида тайёрланган пишитилган иплар «Дамбоғ пойабзал савдо» ишлаб чиқариш корхонасига жорий этилган («Ўзбекчармпойабзал» уюшмасининг 2017 йил 29 августдаги ШШ-9/1081-сон маълумотномаси). Натижада пишитилган ип ишлаб чиқариш машиналари ва пишитилган иплардан олинган маҳсулотларни хориждан валюта ҳисобига олиб киришни камайтириш ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турини кўпайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish