Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиев Феруз Ибодулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пастки жағ нуқсонларини индивидуал тайёрланган титан имплантантлари билан тиклаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib766.
Илмий раҳбар: Азимов Азиз Мухамаджонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Супиев Турган Курбанович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Баймурадов Шухрат Абдужалилович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: SAMSUNG medical centr университети (Корея).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Симметрик тарафдаги соғлом жағ шакли бўйича нуқсонни тўлдирувчи қўйма титан импланти конструкциясини ишлаб чиқиш ҳамда уни қўллаш самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда илк бор мультиспирал компьютер томография ва 3D моделлаштириш натижаларига асосланиб, юз ва жағ суякларининг 1:1 ўлчамдаги жарроҳлик шаблони яратилган;
юз ва жағ суяклари моделини юқори-молекуляр полиэтилендан тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилиб, моделда сақлаб қолинган пастки жағ ортогнатик тишловга қўйилган ҳолатида, нуқсоннинг асл шакли ва ўлчами аниқланган; 
3D моделлашни қўллаш орқали нуқсоннинг полиэтилен шаблонини тайёрлаш, шаблонни мослаштириш, жағнинг шох соҳаси ва бўғим ичига жойлаштириш технологияси ишлаб чиқилган;
индивидуал тайёрланган титан жағнинг титан-диоксид (биоактив қоплама) билан қопланган ички юзаси ҳамда  беморнинг сақланиб қолган жағининг ташқи юзаси орасида остеоинтеграция жараёни борлиги аниқланган;
индивидуал тайёрлаб олинган пастки жағ титан имплантларига дентал имплантларни жойлаштириш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пастки жағ нуқсонларини титан имплантлар билан бартараф қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жағ нуқсонлари бўлган беморларни операция олди тайёргарлик алгоритмини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Пастки жағ нуқсонлари бўлган беморларни индивидуал тайёрланган титан имплантантлари билан тиклаш учун операция олди тайёргарлик алгоритми” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 8н-д/127-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юқори ва пастки жағларнинг стереолитографик моделларини қўллаш орқали, жарроҳлик амалиётининг аниқлигини яхшилаш ва оператив аралашувни бажариш вақтини қисқартириш имкониятини берган; 
жағ нуқсонларини индивидуал тайёрланган титан имплантантлари билан тиклаш усулларига қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Пастки жағ нуқсонларини индивидуал тайёрланган титан имплантантлари билан тиклаш усули” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 8н-д/126-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома пастки жағ нуқсонларини индивидуал тайёрланган титан имплантлари ёрдамида тиклаш имкониятини берган;
ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалига ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 8н-з/81-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши жаррохлик амалиётдан кейинги эрта ва кечиктирилган даврларда асоратлар сонини ва иккиламчи деформацияларни ривожланиш хавфини камайтириш, беморларни стационарда даволаниш давомийлигини қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish