Sayt test rejimida ishlamoqda

Ирискулова Эльмира Ураимкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қулоқ олди сўлак бези хавфсиз ўсмаларини ташхислаш ва даволашда қиёсий ёндашув», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib682
Илмий раҳбар: Жилонов Абдубори Астонаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01
Расмий оппонентлар: Аржанцев Андрей Павлович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Боймурадов Шухрат Абдужалилович тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қулок олди сўлак безининг хавфсиз ўсмалари бўлган беморларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қулоқ олди сўлак бези хавфсиз ўсмалари учун 70% ҳолатларида компрессион соноэластографиядан олинган маълумотларга асосан иккинчи турдаги ранг нақши билан бирга бир хил рангланиши исботланган;
сонографияда олинган маълумотларни қўллашдан қулоқ олди сўлак бези хавфсиз ўсмаларининг энг кўп тарқалган ва кам учрайдиган гистологик турларининг ултратовуш семиотикаси аниқланган;
қулоқ олди сўлак бези ўсмаларини ташхислаш самарасини ошириш мақсадида, УТТ маълумотларига кўра аниқланган псевдокисталарда МРТни қўллаш исботланган;
қулоқ олди сўлак бези хавфсиз ўсмаларини жаррохлик йўли билан даволашда ишончли аҳамиятга эга клиник ва инструментал маълумотларга асосан юзнинг мимика мускуллари парезини математик прогнозлаш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қулоқ олди сўлак безининг хавфсиз ўсмалар ташхиси ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қулоқ олди сўлак безининг хавфсиз ўсмалар ташхислашда комплекс УТТ қўлланилишининг илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Қулоқ олди сўлак безининг хавфсиз ўсмалари ташхислашда соноэластографиядан фойдаланиш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-р/389-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қулоқ олди сўлак безининг хавфсиз ўсмалари бўлган беморларда диагностика тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;
қулоқ олди сўлак бези соҳасида хавфсиз ўсмалар жаррохлик даволаш турларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида «Қулоқ олди сўлак безининг хавфсиз ўсмаларини жаррохлик даволашнинг модификацияланган усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-р/371-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қулоқ олди сўлак безининг хавфсиз ўсмалари бўлган беморларни жаррохлик даволашни оптималлаштириш имконини берган;
қулоқ олди сўлак безининг хавфсиз ўсмалар ташхислаш ва даволашдан кейин олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига, Тошкент давлат стоматология институти клиникасига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/188-сон маълумотномаси). Тадқиқот олинган натижаларни амалиётга жорий қилиш қулоқ олди сўлак бези хавфсиз ўсмалари бўлган беморларда ўз вақтида ва самарали ташхис қўйиш ва оптимал жарроҳлик муолажасини амалга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish