Мурадова Наргиза Улжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозорини ривожлантириш самарадорлигини ошириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Iqt54.
Илмий маслаҳатчи: Зайналов Жаҳонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Ойбек Шавкатбекович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “UZBEK LIZING INTERNАTIONAL А.О.” АЖ ҚК
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лизинг хизматлари бозорини ривожлантириш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лизинг олувчининг молиявий имкониятини ошириш учун интенсив ўзгарувчан фоизларга мутаносиб муддатни шакллантириш таклифи асосланган;
лизинг хизматлари бозори иштирокчилари ўртасида маркетинг информацион тизимини шакллантиришга қаратилган интерактив рақамли маркетплейс инновацион платформа лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда модуллилик ва стандартлаштириш омилларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
“O’zagrolizing” АЖ лизинг берувчилар фаолиятини молиявий бозор улуши, миллий стандарти, талабнинг мавжудлиги ва сифат мезонларига мувофиқ рейтингини баҳолаш амалиёти асосланган;
лизинг берувчиларнинг ликвидлилик рискини бошқаришда лизинг шартномасининг 5-20 фоизигача миқдорда захиралар шакллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Лизинг хизматлари бозорини ривожланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
лизинг олувчининг молиявий имкониятини ошириш учун интенсив ўзгарувчан фоизларга мутаносиб муддатни шакллантириш таклифи Ўзбекистон лизинг берувчилар Ассоциациясининг 2019 йил 03 январ 26-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон лизинг Ассоциациясининг 2020 йил 3 сентябрдаги 1150-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида молиявий очиқлик ва молиявий саводхонликни таъминлайдиган харидорларга асосланган маркетинг концепцияси ёндашувларидан фойдаланиш натижаси лизинг битимларини тузиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб, трансакцион харажатларнинг ўртача 9-10%га қисқаришига эришилган;
лизинг хизматлари бозори иштирокчилари ўртасида маркетинг информацион тизимини шакллантиришга қаратилган интерактив рақамли маркетплейс инновацион платформа лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда модуллилик ва стандартлаштириш омилларини киритиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон лизинг Ассоциациясининг лизинг хизматлари бозорини истиқболли ривожлантириш дастурига киритилган (Ўзбекистон лизинг Ассоциациясининг 2020 йил 3 сентябрдаги 1150-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳани амалиётга жорий этиш орқали бизнес-ҳамкорлар ва мижозлар таҳлиллари, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда маркетинг тадбирлари харажатларининг ўртача 8%га қисқаришига эришилган;
“O’zagrolizing” АЖ лизинг берувчилар фаолиятини молиявий бозор улуши, миллий стандарти, талабнинг мавжудлиги ва сифат мезонларига мувофиқ рейтингини баҳолаш амалиёти бўйича таклифи Ўзбекистон лизинг Ассоциациясининг 2019 йил 03 январ 26-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон лизинг Ассоциациясининг 2020 йил 3 сентябрдаги 1150-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида лизинг берувчилар фаолиятидаги рақобатбардошликка қаратилган маркетинг механизмларининг янада фаоллашуви натижасида маркетинг фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ўртача 4%га ошган.
лизинг берувчиларнинг ликвидлилик рискини бошқаришда лизинг шартномасининг 5-20 фоизигача миқдорда захиралар шакллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифи Ўзбекистон лизинг Ассоциациясининг 2019 йил 03 январ 26-сон буйруғи билан “O’zagrolizing” АЖ Самарқанд вилояти филиали амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон лизинг Ассоциациясининг 2020 йил 3 сентябрдаги 1150-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон лизинг Ассоциациясига аъзо бўлган “O’zagrolizing” АЖ Самарқанд вилояти филиали фаолиятининг бизнес-алоқаларида қўлланилиши натижасида иқтисодий ва вақт сарфларидаги йўқотишлари 4%га қисқарган, иқтисодий самарадорлик 7%га ортган.