Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражаюова Гулчехра Ҳамраевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоронинг кекса ва қари ёшли аҳолиси орасида метаболик синдромнинг тарқалши», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт; 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1042. 
Илмий раҳбарлар: Мамасалиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Турсунов Хатам Хасанбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01
Расмий оппонентлар: Тўлабаева Гавҳар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоронинг кекса ва қари ёшдаги аҳолиси орасида метаболик синдромнинг тарқалишини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек уларни эрта ташхислаш ва олдини олиш бўйича адекват чораларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. кекса ва қари ёшдаги аҳоли орасида метаболик синдромнинг ривожланиши ва авж олишининг асосий патогномик хавф омилларини верификация қилган холда преморбид фон хамда унинг “полиморбид йўналиши” нинг юқори тарқалганлигини акс эттирувчи популяцион қонуниятлар аниқланган;
кекса ва қари ёшдаги аҳолида липидли ва гликемик компонентларнинг бузилиши хамда метаболик синдром учун хос бўлган клиник белгиларнинг ифодаланиши орасидаги бевосита корреляцион боғлиқлик исботланган;
туб аҳоли орасида дори-дармонли ятрогения ва/ёки полипрогмазияга боғлиқ холда «метаболик сўнгги нуқталар» намоён бўлиши хамда абдоминал семизлик метаболик синдром ривожланишида асосий предиктор сифатида устунлиги аниқланган;
кекса ва қари ёшдаги аҳолида метаболик синдром компонентлари  тарқалишида ишончли этник ва гендер фарқлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кекса ва қари ёшдаги аҳоли орасида метаболик синдром ва унинг асосий компонентларини тарқалишини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
кекса ва қари ёшдаги аҳоли орасида метаболик синдром компонентларини олдини олиш усулларини тадбиқ этиш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Кекса ва қари ёшдаги аҳоли орасида метаболик синдром компонентларининг профилактик усулларини тадбиқ этиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 08-09/5823-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида метаболик синдром ва унинг компонентларини эрта аниқлашнинг скрининг усулларини хамда аҳолига метаболик синдром ҳақида маълумот бериш учун кексалар билан фаол мулоқот қилиш дастурини ишлаб чиқиш имконини берган;
кекса ва қари ёшдаги аҳоли орасида метаболик синдром компонентларини эрта ташхисотини мақбуллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Кекса ва қари ёшдаги аҳоли орасида метаболик синдром компонентларини амбулатор шароитдаги эрта ташхисотини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 08-09/5823-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган услубий тавсиялар метаболик синдром хавф даражасини баҳолашни оптималлаштириш, бу эса мазкур тоифадаги беморларга даво-профилактик чораларни ўз вақтида ўтказиш имконини берган; 
кекса ва қари ёшдаги аҳоли орасида метаболик синдром ва унинг асосий компонентларини тарқалишини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор, Қоракўл, Пешкў, Бухоро туманлари тиббиёт бирлашмалари хамда Бухоро шаҳар Марказий поликлиникаси амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 08-09/5823-сон маълумотномаси). Метаболик синдромни аниқлаш бўйича таклиф қилинган тавсиялар комплекси ушбу патологиянинг таркибий қисмларига нисбатан келажакдаги вазиятни башорат қилишга, шунингдек, хавф омиллари таъсирини камайтиришга ва шунга мувофиқ умумий касалланиш хамда ўлимни камайтиришга ёрдам берувчи мониторинг дастури ва иккиламчи профилактикани оптималлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish