Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Кувончбек Тажибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Кўндаланг дамбалар орқасидаги гирдоб зонасида оқизиқлар чўкишини башорат қилиш», 05.09.06 – Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T2335.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Бозоров Дилшод Раимович; техника фанлари доктори, доцент Муродов Рустам Анварович.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оқимнинг муаллақ оқизиқлар билан тўйинганлик даражасини, оқимни кўндаланг дамба билан сиқилиш даражасини ва тескари оқим тезлигини инобатга олган ҳолда кўндаланг дамбалар ортидаги гирдоб зонасида лойқа ўтиришини башорат қилиш усулини ишлаб чиқишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори ва пастки гирдоб зоналари узунликларини ҳамда гидравлик бир жинсли зоналар ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда дарёда қурилган кўндаланг дамба билан сиқилган оқимларни тадқиқот қилиш услуби такомиллаштирилган; 
илк бор, турбулент аралашув зонасида тезлик ва лойқаликни ёйилишининг универсаллиги ҳамда Шлихтинг-Абрамович назарий ифодаларига мослиги дарёда қурилган кўндаланг дамбаларда  ўтказилган экспериментлар натижалари бўйича асосланган;
сиқилиш створидаги ва кам таъсирланган ўзакдаги тезликларни, оқим чуқурликларини ҳамда гидравлик бир жинсли зоналар ўлчамларини ҳисобга олган  ҳолда кўндаланг дамба ортидаги гирдоб зонаси тескари оқим қисмидаги тезлик ва лойқаликни аниқлаш назарий ифодалари ишлаб чиқилган;
тескари оқим тезлигини, пастки гирдоб зонаси узунлигини, гидравлик катталикни, лойқа чўкиш зонаси юзасини, сиқилиш створидан ўтаётган муаллақ оқизиқлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда муаллақ оқизиқларни кўндаланг дамба ортидаги гирдоб зонада чўкишини башорат қилиш усули  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кўндаланг дамбалар ортидаги гирдоб зонага лойқа чўкишини башорат қилиш усули ишлаб чиқилганлиги асосида:
дала тадқиқотларини ўтказиш услуби ҳамда оқимнинг пландаги ўлчамларини инобатга олган ҳолда тезлик ва лойқаликни ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармаси»да жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 июлдаги СТ46237203 -сон маълумотномаси). Натижада, вақт ва харажатлар камайди ҳамда дала тадқиқотлари аниқлиги ошган. Лойқа чўкишини инобатга олган ҳолда оқимнинг пландаги ўлчамларини ҳисоблаш усули ва компьютер дастури ишлаб чиқилган бу эса қирғоқ ҳудудларини сув босиш ҳавфсизлигини таминлаган.
интенсив турбулент аралашув зонасида тезлик ва лойқаликни ёйилишинингг универсаллиги, Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Қарамази-Қиличбай” ирригация тизимлари бошқармасида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 июлдаги СТ46237203 -сон маълумотномаси). Натижада, дала тадқиқот натижаларининг Шлихтинг-Абрамович назарий ифодаларига мослиги исботланди.
дамба ортидаги гирдоб зонада лойқа ўтиришни башорат қилиш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Қарамази-Қиличбай” ирригация тизимлари бошқармасида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 июлдаги СТ46237203-сон маълумотномаси). Натижада, эксплуатация даврида дамбалар ортидаги чўкиндиларнинг қалинлиги ва ҳажмини аниқлаш имкони яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish