Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмеджонов Азиз Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt676.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.03/30.12.2019.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Бобаназарова Жамила Холмуродовна,  иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқарувнинг замонавий технологияларини жорий этиш, стратегик мақсадларга йўналтирилган харажатларни минималлаштириш ҳамда бизнес-жараёнларини моделлаштириш асосида сервис корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш орқали интенсив ривожланишини таъминлаш тизими такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш корхоналарида интеграл унумдорлик, маҳсулотнинг меҳнат сиғими, хизматлар сифати ҳамда истеъмол талабини қондиришнинг статистик кўрсаткичлари асосида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таснифи ишлаб чиқилган;
меҳнат унумдорлиги, фондлар қайтими, ишчи-ходимлар ва асосий фондлар индекслари асосида хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ривожланишнинг интенсив ва экстенсив омилларини таққослаш орқали иқтисодий ўсишни интеграл баҳолаш усули такомиллаштирилган; 
хизмат кўрсатиш корхонасида ходимнинг ўзгаришларга тайёрлиги, фаолиятни натижага йўналтирилганлиги, самарали коммуникация, профессионаллик, тадбиркорлик лаёқати билан боғлиқ хулқ-атвор индикаторлари таснифини шакллантириш асосида мутахассиснинг корпоратив компетенция модели таклиф этилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бошқарувнинг замонавий технологияларини жорий этиш, стратегик мақсадларга йўналтирилган харажатларни минималлаштириш ҳамда бизнес-жараёнларини моделлаштириш асосида сервис корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш орқали интенсив ривожланишини таъминлаш тизимини такомиллаштириш таклифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги 01/00-04/07-7215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнат фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш корхоналарида интеграл унумдорлик, маҳсулотнинг меҳнат сиғими, хизматлар сифати ҳамда истеъмол талабини қондиришнинг статистик кўрсаткичлари асосида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таснифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш» бошқармаси амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги 01/00-04/07-7215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун тадбиқ этилаётган кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида уларнинг алоҳида йўналишлари бўйича фаолияти самарадорлигини аниқлаш имконини берган; 
меҳнат унумдорлиги, фондлар қайтими, ишчи-ходимлар ва асосий фондлар индекслари асосида хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ривожланишнинг интенсив ва экстенсив омилларини таққослаш орқали иқтисодий ўсишни интеграл баҳолаш усулини такомиллаштириш таклифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш» бошқармаси амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги 01/00-04/07-7215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш тармоқларида меҳнат унумдорлиги ва фондлар қайтими индексларининг мос равишда ўртача 1,14 ва 1,01  коэффициентга ошиши натижасида иқтисодий ўсиш даражасининг умумий индексини 1,1 коэффициентга оширишга эришилган;
хизмат кўрсатиш корхонасида ходимнинг ўзгаришларга тайёрлиги, фаолиятни натижага йўналтирилганлиги, самарали коммуникация, профессионаллик, тадбиркорлик лаёқати билан боғлиқ хулқ-атвор индикаторлари таснифини шакллантириш асосида мутахассиснинг корпоратив компетенция модели Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги 01/00-04/07-7215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхонасининг ходимга тақдим қилаётган талабларини конкретлаштириш ва натижаларни баҳолаш мезонларини аниқлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish