Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммадиев Неъматжон Рахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Композицион рельс ости таглигини ишлаб чиқиш ва рельсларни туташган зонасида ишлаш хусусиятини тадқиқ этиш», 05.08.02-Темир йўллар ва йўл хўжалиги ва 05.09.05- Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2134.
Илмий раҳбарлар: Бельтюков Владимир Петрович, техника фанлари доктори, профессор ва Цой Владимир Михайлович, техника фанлари доктори, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Вахитов Мубин Муминович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Мамадалиев Азиз Юсупалиевич, техника фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий минерал тўлдиргичлар ва кимёвий модификаторлардан фойдаланиб, композицион рельсости тагликларини ишлаб чиқиш ҳисобига рельсларнинг туташган зонасида вибродинамик юкламаларни пасайтиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рельсости тагликларини физик-механик ва эксплуатацион ҳусусиятларини яхшилаш учун, таркибида кремний бўлган маҳаллий минерал тулдиргичларни қушимча сифатида қўллаш имконияти асосланган;
композитцион рельсости таглиги мустаҳкамлиги ва қаттиқлигини инобатга олган холда унинг ташкил этувчилари ва технологик омилларини ифодаловчи математик модели ишлаб чиқиилган;
рельсларнинг туташган зонасида вибродинамик кучларни камайтириш учун рельсости тагликларининг оптимал қаттиқлиги аниқланган;
стандарт ва янги композицион рельсости таглиликларини физик-механик хусусиятлари асосида рельсларнинг туташган зонасида ҳосил бўлган амплитуда-частотали тебранишлар қийматлари олинган; 
Ўзбекистон Республикаси иқлими шароитини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий минерал тулдиргичлар ёрдамида рельсости тагликлари ишлаб чиқилган;I
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий минерал тўлдиргичли рельсости тагликларини ишлаб чиқиш ва рельс уланмаси зонасидаги унинг қаттиқлиги таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидагилар жорий қилинди:
минерал тўлдиргичли ва кимёвий модификаторли резина аралашмаларининг оптимал таркиблари «Toshkent Rubber Products» МЧЖ корхонасида. Натижаларнинг татбиқ этилиши импорт қўшимчалар нархини лширмаган ҳолда нисбатан юқори даражали физик-механик ва эксплуатацион кўрсаткичларга эга бўлган маҳсулотлар олиш имконини берди;
яхшиланган физик-механик ва эксплуатацион хоссали рельсости тагликлари «Ховос темир йўл масофаси (дистанцияси) ПЧ-4»да рельсларнинг туташган зонасида ётқизилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2021 йил 17 февралидаги № 01/643-21 маълумотномаси). Татбиқ этиш натижасида бир йилда 439,11 млн. сўмлик иқтисодий самара олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish