Sayt test rejimida ishlamoqda

Амирсаидов Улугбек Бабуровичнинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий телекоммуникция тармоқлари фаолиятининг сатҳлараро моделлари ва самарадорлигини ошириш усуллари”, 05.04.01 – Телекомуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/T417.
Илмий маслаҳатчи: Усманова Наргиза Бахтиёрбековна, техника фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: техника фанлар доктори, профессор, ЎзР ФА академиги Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович; техника фанлари доктори, профессор Турсунов Бахтияр Мухамеджанович; техника фанлари доктори, доцент Хамдамов Уткир Рахматиллаевич.
Етакчи ташкилот: «UNICON.UZ» давлат унитар корхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади телекоммуникация тармоғининг функционал сатҳлари кўрсаткичларини ўзаро боғлиқлигини яхшилайдиган, самарадорлигини оширадиган ахборотларни сатҳлараро алмашиш  моделлари ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекоммуникация тармоқларининг ахборот узатиш самарадорлигини оширишни сатҳлараро муносабатларида навбатларга динамик хизмат кўрсатиш усуллари ва методологияси ишлаб чиқилган;
симли ҳамда симсиз телекоммуникация тармоқларининг маълумот узатиш звеноларининг физик ва канал сатҳлари самарадорлик кўрсаткичларининг моделлари яратилган;
телекоммуникация тармоқлари ресурсларидан фойдаланиш ва самарадорлик кўрсаткичларининг ўзаро боғликлик даражаларини баҳолашнинг сатҳлараро моделлари яратилган;
телекоммуникация тармоқ сатҳларининг маълумотлар оқимини маршрутлаш ва тармоқ тугунларида навбатларга хизмат кўрсатишнинг сатҳлараро модели яратилган;
телекоммуникация тармоқларининг сатҳлараро самадорлигини оширишнинг мулоқатли ва сунъий интеллектли усуллари яратилган;
трафиклари ўз-ўзига ўхшаш ва тармоқ ресурслари виртуаллашган телекоммуникация тармоқларининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш моделлари яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Замонавий телекоммуникация тармоқлари фаолиятининг сатҳлараро моделлари ва самарадорлигини ошириш усуллари бўйича олинган натижалар асосида:
симли ҳамда симсиз телекоммуникация тармоқларнинг маълумот узатиш звеноларининг  физик  ва канал сатҳлари самарадорлик кўрсаткичларининг моделлари ҳамда телекоммуникация тармоқларининг сатҳлараро самадорлигини оширишнинг мулоқатли усуллари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги корхоналарга, жумладан «СОSСОМ» МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги № 33-8/319 – сон маълумотномаси). Натижада канал сатҳининг самарадорлигини 23% га оширишга эришилган;
телекоммуникация тармоқларининг сатҳлараро самадорлигини оширишнинг мулоқатли усуллари ҳамда телекоммуникация тармоқларининг ахборот узатиш самарадорлигини оширишни сатҳлараро муносабатларида навбатларга динамик хизмат кўрсатиш усуллари ва методологияси  Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги корхоналарга, жумладан «UMS» МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги № 33-8/319 – сон маълумотномаси). Натижада канал сатҳининг самарадорлигини 20% га оширишга эришилган;
телекоммуникация тармоқлари ресурсларидан фойдаланиш  ва самарадорлик кўрсаткичларининг ўзаро боғликлик даражаларини баҳолашнинг сатҳлараро моделлари  ҳамда трафиклари ўз-ўзига ўхшаш ва тармоқ ресурслари виртуаллашган телекоммуникация тармоқларининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш моделлари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги корхоналарга, жумладан «Ўзбектелеком» АК нинг лойиҳалаштириш жараёнларида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги № 33-8/319 – сон маълумотномаси). Натижада трафикларга ҳизмат кўрсатиш сифатини 5-7 % га оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish