Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиева Нигора Акбаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дала шароитида қумли прессиометр ёрдамида лойли грунтларнинг деформация хусусиятларини аниқлаш усуллари», 01.02.03 – Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т1771.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хасанов Аскар Забиевич, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти профессори, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM/T.02.09
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ишанходжаев Абдурахмон Асимович: техника фанлари доктори, профессор. Закирё Саттиходжаевич Бузруков: техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти. 
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотларнинг мақсади цилиндр шаклидаги қумли грунтнинг ўқ симметрик сиқилиши натижасида унинг деформация ва мустаҳкамлик кўрсаткичларини аниқлаш; скважина атрофидаги грунтга радиал йўналишдаги тарқалган кучлар таъсирида массивнинг кучланиш ва деформация ҳолатини аниқлаш; грунтларнинг чуқурлик бўйича деформацион кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган янги прессиометр конструкциясини яратиш ва унда олинган натижаларни бошқа алтернатив усуллар ёрдамида олинган натижалар билан таққослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
скважина атрофидаги табиий структурага эга бўлган грунтларнинг деформация, шу жумладан ўта чўкувчанлик (кўпчувчан) кўрсаткичларини аниқлашга имкон берадиган прессиометрнинг янги конструкцияси яратилган (расмий ахборотнома. №12 29.12.218 IP 2170246);
дала шароитида олинган тажриба натижалари лопастли прессиометр ва штамп тажрибалари билан таққослаш асосида тузатиш коэффициентининг қиймати топилган;
махсус моделли тажрибалар ўтказиш асосида, таклиф қилинган прессиометр ёрдамида кенгаяётган скважина атрофидаги грунтнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати аниқланган. Радиал йўналишдаги кучланишлар ва силжишлар ночизиқли сўнувчан функция кўринишда топилган;
ўтказилган тажрибалар асосида, скважина деворларига радиал кучланишлар таъсирида грунтнинг фаол сиқилиш қатлами 6r0 га тенг эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дала шароитида қумли прессиометр ёрдамида лойли грунтларнинг деформация хусусиятларини аниқлаш усулларини жорий қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
табиий нам грунтларнинг деформация модулини ва уларнинг сувга тўйинганлик ҳолатини аниқлаш усули “Геофундаментпроект” МЧЖда ишлаб чиқилган конструкция грунтларнинг деформация хусусиятларини аниқлаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 18 мартдаги №09-06/2946-сон маълумотномаси). Натижада, прессиометрнинг таклиф қилинган дизайни ва техникаси намуна олиш, ташиш ва лаборатория синовлари босқичида инженерлик тадқиқотлари харажатларини камайтиради. Бу инженерлик тадқиқотлари учун вақт ва харажатларини тежашга, грунт хусусиятларининг янада ишончли натижаларини олишга, пойдеворлар қурилиши харажатларини камайтиришга ва молиявий ресурсларни 0,2-1% фоизгача тежашга имкон берган;
табиий нам ва уларнинг сувга тўйинган ҳолатидаги деформация модулини аниқлаш усули “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖда ва “O’zGASHKLITI” DUKда (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 18 мартдаги №09-06/2946-сон маълумотномаси) грунтларнинг деформация хусусиятларини аниқлаш жараёнига жорий этилган. Натижада қум прессиометр инженер тадқиқотлар учун вақт ва харажатларни тежашга имкон беради. Таклиф этилган усул чуқурлик бўйича грунтларнинг деформация кўрсаткичларини аниқлашга имкон беради, бу эса бино ва иншоотлар пойдеворини лойиҳалашда молиявий ресурсларни 2-3% фоизгача тежаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish