Sayt test rejimida ishlamoqda

Эркинов Шохрух Шавкатбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чуқурлаштирилган ихтисослашув босқичидаги футболчиларнинг тайёргарлиги жараёнида инновацион методларнинг қўлланилиши”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped521.
Илмий раҳбар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Ходжаев Пахриддин, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чуқурлаштирган ихтисослашув босқичидаги футболчилар тайёргарлигида инновацион методларидан фойдаланиб тезкорликни ривожланиришнинг ёш даврлари, тезкор ахборот олиш ва максимал шиддат зонага тайёрлаш имкониятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги футболчиларни тана компоненти таркибини аниқлашга қаратилган биоимпеданс методи ёрдамида махсус тайёргарлигини яхшилаш учун ишлаб чиқилган назорат машқларини меъёрий талабларга мослаштириш ҳисобига тайёргарликнинг модел кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичида футболчиларнинг  интеграл ҳолатини юқори шиддат зонасига тайёрлаш учун 8*8 комбинацион ўйинини юқори темпда қўллаш ҳисобига машғулотнинг максимал шиддат зонасини мусобақа жараёнига мослаштириш имконияти кенгайтирилган;
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги футболчиларнинг  инновацион методлар Пирсон-Браве, Кендал ва Спирман SPSS пакети ёрдамида жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари билан тана таркибий компонентларининг мувофиқлаштириш ҳисобига жисмоний ва морфофункционал тайёргарлик даражаси бўйича машғулот ва мусобақа шароитида тезкор ахборот олиш имконияти яратилган;
14-17 ёшдаги футболчиларни махсус назорат машқлари орқали “Microgate Racetime 2” технологияси ёрдамида тезкорлик ва тезкор чидамкорлик сифатларини пропорционал ривожлантириш ҳисобига тезкорликни энг қулай ёш даврларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чуқурлаштирилган ихтисослашув босқичидаги футболчиларнинг тайёргарлиги жараёнида инновацион методларнинг қулланилишига қаратилган тажриба тадқиқотлари асосида:
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги футболчиларни тана компоненти таркибини аниқлашга қаратилган биоимпеданс методи ёрдамида махсус тайёргарлигини яхшилаш учун ишлаб чиқилган назорат машқларини меъёрий талабларга мослаштириш ҳисобига тайёргарликнинг модел кўрсаткичлари бўйича олинган хулосалар вазирлик тасарруфида таълим жараёнида фойдаланилган ҳамда биоимпедансометрия таҳлили методлари ўқув-машғулотлар жараёнига тузатишлар киритилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 3 сентябрдаги 02-07-08-2359-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур метод футболчиларда тананинг композицион таркибини организмда умумий ёғнинг массаси 2,9 %, организмдаги сувнинг умумий 66,8 %,  мушак массаси 55,8 кг, тана тузилиши типи 7,5-8 шкалада, моддалар алмашинуви тезлиги 1760 ккал, суяк массаси зичлиги индекси 2.9-3, 1 % висцераль ёғ баҳолашга имкон яратган; 
“Polar Team System 2” юрак ритми монитори комплекс тизимидан фойдаланган ҳолда ёш футболчиларнинг аэроб шиддат ва максимал шиддат зонасида машғулотлар бажариш бўйича олинган хулосалар “Promotion social rehabilitation PWD through the sport” грант лойиҳаси доирасида чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги футболчиларнинг интеграл ҳолатини юқори шиддат зонасига тайёрлашга жорий этилган (Япония халқаро алоқалар агентлиги (JICA) фонди томонидан молиялаштирилган 12-21005/1 рақами билан қайд этилган, 2019-2020). Натижада машғулотларни юқори тезлик билан бажарилиши мумкин бўлган максимал аэроб шиддат зонаси ва уни ривожлантирувчи воситаси аниқланган;
биоимпеданс таҳлил методи тананинг композицион таркиби параметрларини қайд этиш мақсадида РОЗК “Амалий машғулот” дарслари жараёнига жорий қилинган (Республика олимпия захиралари коллежининг 2020 йил 22 августдаги 01-04-511-3-сон маълумотномаси). Натижада суяк массаси зичлиги индексининг тана вазни билан r=0,840**, мушак массаси r=0,964** ва метаболизм тезлиги билан r=0,964**; метаболизм тезлигининг тана вазни r=0,905** ва мушак массаси билан r=1,000** орасида юқори боғлиқлик аниқланган;
чуқурлаштирилган ихтисослашув босқичидаги футболчиларнинг тайёргарлик жараёнида тезкорлик ва тезкор чидамкорлик сифатларини пропорционал ривожланиши бўйича олинган натижалар хорижий журналларда (Indian Journal of Forensic Medicine & Toxicology (2020) p.7218-7223; Human. Sport. Medicine (2021) p.38–44; Indian Journal of Forensic Medicine & Toxicology (2020) p.7426-7432) “Microgate Racetime 2” технологияси ва махсус назорат машқларини қўллаш натижасида тезкорликни энг қулай ёш даврларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган. Натижада чуқурлаштирилган ихтисослашув босқичида футболчиларнинг тезкорлик сифатларини ривожланишини аниқлаш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish