Бекматова Шахло Кадамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаётнинг турли даврларида метаболик синдромнинг тузлиши ва клиник аҳамияти” 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib622.
Илмий раҳбар: Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаётнинг турли ёш даврларида метаболик синдром билан оғриган беморларда юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли ёш беморларда метаболик синдромнинг тузилиши ва асосий хусусиятлари гликемик эгриликнинг турли босқичларнинг бузилиши билан боғликлиги исботланган;
турли ёш даврларида метаболик синдромнинг тузилишини таҳлил қилиш гипергликемиянинг турли шаклларида метаболик синдром компонентларининг ҳолатига ёшнинг таъсири, метаболик синдромнинг асосий таркибий қисмларининг (юқори нормал қон босим ва глюкозага толерантликни бузилиши) роли аниқланган;
турли ёш даврларида гликемик эгрилиликни симпатоадренал ва вагоинсуляр босқичларининг фаоллиги, метаболик синдромда юрак ишемик касаллиги ва артериал гипертензиянинг клиник кечишига ёшнинг таъсири исботланган;
илк бор турли ёшдаги метаболик синдромга чалинган беморлар орасида тиббий тавсияларнинг касалликнинг дастлабки даврда бажарилиши ва беморларнинг ўз соғлиғига бўлган муносабати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳаётнинг турли даврларида метоболик синдромнинг тузилиши ва клиник аҳамияти бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
турли ёшдаги метаболик синдром билан хасталанган беморларда артериал гипертензиянинг бирламчи ва иккиламчи профилактикасини тизимини ишлаб чиқиш натижасида «Метоболик синдромида артериал гипертензиянинг профилактикаси алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/152-сон маълумотномаси). Натижада метаболик синдром билан хастланган беморларда артериал гипертензиянинг бирламчи ва иккиламчи профилактикасини амалга ошириш борасида терапевтик ва профилактик чораларини ўз вақтида амалга ошириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатинини яхшилаш имконини берган;
ҳаётнинг турли даврларида метоболик синдромнинг тузилиши ва клиник аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали, Ички ишлар бошқармаси Хоразм вилояти, Хоразм вилояти шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 мартдаги 8н-з/54-сон маълумотномаси). Олинган натижалар метоболик синдромнинг бошланғич турларини эрта ташхислаш ва бу синдромдан келиб чиқувчи асоратлар риожланишининг олдини олиш, популяциянинг ёши ошиши билан гликемик эгриликнинг симпатоадренал фазанинг бузилишлари учраш даражасининг камайиши ва вагоинсуляр фазанинг бузилишини олдини олиш, симпатоадренал фазаси патологияси зарб индекси ва систолик артериал қон босимининг ошишини кўрсатиши, ЮИКнинг атипик ва оғриқсиз шакллари, шунингдек, периферик қон томирларининг каршилиги кўпроқ ошиши, вагоинсуляр фазанинг бузилишларида кузатилишини баҳолаш имконини берган.