Суяркулова Мадхия Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муддатидан олдинги туғруқлар профилактикасида перинатал ёрдамни такомиллаштириш, унинг репродуктив йўқотишларни камайтиришдаги самарадорлиги», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Тib328.
Илмий раҳбар: Бабаджанова Гульжахон Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академиясида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий перинатал технологияларни қўллашнинг хавф гуруҳдаги ҳомиладор аёлларда муддатидан олдинги туғруқ, перинатал касалланиш ва репродуктив йўқотишлар сонини камайишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк маротаба оғир преэклампсияли ҳомиладор аёлларда перинатал марказ шароитида ҳомиладор аёл ва ҳомила аҳволини мониторинг қилиш ва даволаш йўли билан ҳомиладорликни ҳомила яшаб кетадиган пайтгача узайтириш бўйича янги перинатал технология ишлаб чиқилган;
илк бор ўз-ўзидан муддатидан олдинги туғруқда ҳамда тиббий кўрсатмалар бўйича аёлларда оғир преэклампсия ҳолатида ҳомиладорликни узайтириш пеританал технологиясини тадбиқ этиш ҳисобига перинатал касалликлар ва перинатал йўқотишлар частотасини камайиши асосланган;
муддатидан олдинги туғруқ хавфи ва оғир преэклампсияси мавжуд ҳомиладорларда ҳомиланинг яшаб қолиш имкониятини текшириш ва юритишнинг клиник-диагностик алгоритми такомиллаштирилган;
аёллар турмуши сифатини яхшилаш имконини берадиган замонавий перинатал технологияларни жорий этиш экстремал кам вазнли болалар туғилишини камайишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Муддатидан олдинги туғруқлар профилактикасида перинатал технологияларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муддатидан олдинги туғруқлар профилактикасида перинатал ёрдамни такомиллаштириш, унинг репродуктив йўқотишларни камайтириш асосида ишлаб чиқилган “Муддатидан олдинги туғруқларда замонавий перинатал технологияларни қўллаш” бўйича услубий тавсияномаситасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 8н-р/437-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома муддатидан олдинги туғруқларва оғир преэклампсияда ҳомиладорликни узайтиришга, экстремал кам ва нихоятда кам вазнли чала туғилган чакалокларнинг неонатал ўлимини камайтиришга, уларнинг яшаб қолиш қобилиятини яхшилашимконини берган;
муддатидан олдинги туғруқ ва преэклампсия хавфи мавжуд ҳомиладорларни юритиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон ва Наманган вилоят перинатал марказлари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 8н-д/202-сонмаълумотномаси). Олинган илмий натижаларни амалиётга жорий қилиниши муддатидан олдинги туғруқ ва преэклампсия хавфи мавжуд ҳомиладорларни текшириш сифатини оширишга, неонатал ўлим кўрсаткичларини камайтиришга, туғруқхонада бўлиш муддатларининг қисқаришига, даволаш ҳаражатларини ҳар бир чала туғилган чақалоқ учун 1 млн. 50 минг сўмни камайтириш ҳамда аёлларнинг турмуш сифатини яхшилаш имконини берган.