Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Наргиза Сабуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Енгил бош мия жароҳатларидан  кейинги даврда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг тавсифи ва динамикаси», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib646.
Илмий раҳбар: Матмуродов Рустамбек Жуманазарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Антанас Ваиткус тиббиёт фанлари доктори, профессор (Литва Республикаси); Саноева Матлюба Жахонкуловна тиббиёт фанлари  доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: енгил бош мия жароҳатлари ўтказган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларни динамикада солиштирма баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил бош мия жароҳати ўтказган беморларда клиник-неврологик бузилишларнинг динамикаси жароҳатнинг клиник кўринишларига  боғлиқ ҳолда исботланган;
енгил бош мия жароҳати ўтказган беморларда когнитив ва шахсий- эмоционал бузилишларни динамикада касаллик даврларига боғлиқ эканлиги исботланган;
енгил бош мия жароҳати ўтказган беморларда клиник-неврологик ва  нейропсихологик бузилишлар билан нейрофизиологик ва нейровизуалогик текширувлар натижалари ўртасида корреляцион боғлиқлик исботланган;
енгил бош мия жароҳати ўтказган беморларда беморларнинг ҳаёт сифатига таъсир қилувчи омиллар тизимли равишда асосланган;
енгил бош мия жароҳати ўтказган беморларни  динамикада кузатиб бориш тизимини такомиллаштириш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Енгил бош мия жароҳати ўтказган беморларда клиник-неврологик, нейропсихологик,  нейрофизиологик, нейровизуалогик текширувлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар аосида:
бош мия жароҳати ўтказган беморларни динамикаси ва нейропсихологик бузилишларни эрта ташҳислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган  “Бош мия жароҳати ўтказган беморларни динамикаси ва нейропсихологик бузилишларни эрта ташхислаш алгоритми” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги 8н-р/230-сон  маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бош мия жароҳати ўтказган беморларни нейропсихологик бузилишларни эрта ташхислаш имконини берган;
енгил бош мия жароҳатидан кейинги неврологик асоратлар динамикаси ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Енгил бош мия жароҳатидан кейинги неврологик асоратлар динамикаси ва олдини олиш усули” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги  №8н-р/291-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бош мия жароҳатидан кейинги неврологик асоратлар олдини олиш имконини берган;
енгил бош мия жароҳати ўтказган беморларда клиник-неврологик, нейропсихологик, нейрофизиологик ва нейровизуалогик текширувларни корреляцион таҳлили бўйича олинган илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти Урганч ва Хонка туманларининг тиббиёт бирлашмалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигини 2020 йил 22 сентябрдаги 8н-д/134-сон хулосаси). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш бош мия жароҳати ўтказган беморларда кейинги даврида неврологик дифференциал равишда ўтказиладиган чора-тадбирлар оптимал схемасини ишлаб чиқиш, бош мия жароҳати асоратларни камайиши ва шифохонада даволаниш муддатларини қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish