Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашов Содиқ Оқбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари институтининг конституциявий-ҳуқуқий асослари», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Yu76.
Илмий раҳбар: Маликова Гулчеҳра Рихсиходжаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Турғунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Божхона институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари институтининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахс томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш,  уларда махсус таркибий бўлинмалар ташкил этиш, қабул учун масъул бўлган мансабдор шахслар белгилаш, сайёр шахсий қабуллар, шунингдек оммавий қабуллар ташкил этиш, қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартибини уларни давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шахсий қабул давомида давлат органи, ташкилот раҳбарининг қарорига кўра ва мурожаат этувчига бу ҳақда хабар берган ҳолда махсус техника воситалари (аудио- ва видеоёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкинлиги каби тартибларни белгилаш асослаб берилган; 
давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари ўз виртуал қабулхоналарини ташкил этиши ҳамда виртуал қабулхоналар қайси давлат органи, ташкилот ёки уларнинг қайси мансабдор шахслари томонидан тузилган бўлса, ўша давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари номидан фаолият кўрсатишини ташкил этишни мустаҳкамлаш асослантирилган;
мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатни кўриб чиқишнинг бориши тўғрисида ахборот олиш; важларни шахсан баён этиш ва тушунтиришлар бериш; мурожаатни текшириш материаллари ва уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш; қўшимча материаллар тақдим этиш ёки бундай материалларни бошқа органлардан талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилиш; адвокат ёрдамидан фойдаланиш; мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида ёхуд мурожаатга жавобни тушунтириш ва (ёки) уни тузатиш тўғрисида илтимос қилиш; ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиш; мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этганлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилиш каби ҳуқуқларини белгилаш асослаб берилган;
божхона органларида мансабдор шахслар ёки бунга ваколат берилган масъул шахсларга оммавий қабуллар вақтида келиб тушган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмаслиги ҳамда мурожаат қилувчиларнинг шахси, яшаш жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ва уни кўриб чиқиш натижаси тўғрисидаги маълумотлар оммавий қабул баённомасида кўрсатиш тартибини белгилаш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари институтининг конституциявий-ҳуқуқий асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартибига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 9-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2019 йил 3 апрелдаги 05/01-02-207-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларининг давлат органлари, ташкилотлар, улар мансабдор шахсларига мурожаат қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга хизмат қилган;
давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 14-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2019 йил 3 апрелдаги 05/01-02-207-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари, ташкилотлар, улар мансабдор шахслари билан виртуал қабулхоналари орқали бевосита муносабатлар ўрнатишга хизмат қилган;
мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 32-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2019 йил 3 апрелдаги 05/01-02-207-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги ҳуқуқларини  қонун ҳужжатларида мустаҳкамланишига хизмат қилган;
божхона органларида ўтказиладиган оммавий қабулларда  берилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 22 майдаги «Давлат божхона хизмати органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 342-сон буйруғи билан тасдиқланган «Давлат божхона хизмати органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 36-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 8 апрелдаги 05/21-02955-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар божхона органларида мансабдор ёки ваколат берилган масъул шахслар томонидан  оммавий қабуллар вақтида жисмоний ва юридик шахслардан тушган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилашда хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish