Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Олмос Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектларда инвестициялар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt526.
Илмий раҳбар: Исроилов Боҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектларда инвестициялар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестицияларга оид ахборотлар шаффофлигини оширишда молиявий ҳисобот таркибига «инвестициялар тўғрисида йиғма ахборотлар», «молиявий инвестициялар тўғрисида ахборот», «капитал инвестициялар тўғрисида ахборот», «инсон капиталига қилинган инвестициялар тўғрисида ахборот», «инвестицияларга оид пул оқимлари тўғрисида ахборот» номли махсус шаклларни илова сифатида киритиш таклиф этилган;
ҳисоб-сиёсатига «инсон капиталига узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар», «инсон капиталига қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар» ва «инсон капиталига қилинган жорий харажатлар» номли синтетик счётларни киритиш орқали инсон капиталига қилинган инвестицияларни ҳисобга олиш таклиф этилган;
инвестициялар сифатини баҳолашда даромадлиликка қўшимча ликвидлилик ва риск даражаси бўйича мезонларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
инсон капиталига қилинган инвестицияларни ифодаловчи кўрсаткичлар таркибига «касб-ҳунарга ўқитилган», «даволанган», «яшаш шароитини яхшилаш билан боғлиқ харажатлар қилинган» ходимлар сони ҳамда «инсон капиталига қилинган мажбурий харажатлар» кўрсаткичларини киритиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субъектларда инвестициялар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестицияларга оид ахборотлар шаффофлигини оширишда молиявий ҳисобот таркибига «инвестициялар тўғрисида йиғма ахборотлар», «молиявий инвестициялар тўғрисида ахборот», «капитал инвестициялар тўғрисида ахборот», «инсон капиталига қилинган инвестициялар тўғрисида ахборот», «инвестицияларга оид пул оқимлари тўғрисида ахборот» номли махсус шаклларни илова сифатида киритиш тўғрисидаги таклифи «Турон-Хожели» АЖнинг 2020 йил 28 декабрдаги умумий йиғилишида (37-сон баённома) муҳокама қилинган ва унга асосан Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг 15-банди талабларидан келиб чиқиб корхонанинг 38-сон буйруғи билан молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда инвестициялар тўғрисидаги ахборотларни очиб берувчи махсус шакллар тасдиқланган («Турон Хожели» АЖнинг 2020 йил 28 декабрдаги 286-А-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида молиявий ҳисоботлардаги инвестицияларга оид ахборотларнинг ишончлилиги, тушунарлилиги ва оммабоплиги таъминланган;
ҳисоб-сиёсатига «Инсон капиталига узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар», «Инсон капиталига қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар» ва «Инсон капиталига қилинган жорий харажатлар» номли синтетик счётларни киритиш орқали инсон капиталига қилинган инвестицияларни ҳисобга олиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тизимидаги корхоналар, «Турон Хожели» АЖ, «Ғиждувон пахта тозалаш» АЖ ва «Каттақўрғон ёғ-мой» АЖлари ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 24 июндаги 02-10/2239-сон, «Турон Хожели» АЖнинг 2020 йил 28 декабрдаги 286-А сон, «Ғиждувон пахта тозалаш» АЖнинг 2021 йил 21 майдаги 91/03-сон ва «Каттақўрғон ёғ-мой» АЖнинг 2021 йил 21 майдаги 10/542-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши инсон капиталига қилинаётган инвестицияларни уларнинг мазмуни, шаклланиш муддатлари ҳамда таркибий тузилиши бўйича ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш орқали самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш ва меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилган. Шунингдек, ходимлар кесимида инсон капиталига қилинган инвестициялар бўйича ахборотлар базасининг яратилиши орқали ушбу инвестициялар самарадорлигини таъминлаш бўйича ички назоратнинг кучайиши натижасида «Каттақўрғон ёғ-мой» АЖда малака ошириш ва қайта тайёрланишига инвестиция қилинган ходимларнинг меҳнат унумдорлигини 8 фоизга ўсиши таъминланган;
инвестициялар сифатини баҳолашда даромадлиликка қўшимча ликвидлилик ва риск даражаси бўйича мезонларни киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, «Турон Хожели» АЖ, «Ғиждувон пахта тозалаш» АЖ ва «Самарқанд Парранда» АЖлар томонидан активлар сифатини баҳолашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 24 июндаги 02-10/2239-сон, «Турон Хожели» АЖнинг 2020 йил 28 декабрдаги 286-А сон, «Ғиждувон пахта тозалаш» АЖнинг 2021 йил 21 майдаги 91/03-сон ва «Самарқанд Парранда» АЖнинг 2020 йил 12 июндаги 78/1-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестициялар сифатини таҳлил қилиш ва баҳолаш имконияти яратилган. Инвестициялар сифати таҳлили ва уни баҳолаш тизимининг жорий қилиниши сабабли инвестиция сиёсатининг такомиллашуви натижасида «Ғиждувон пахта тозалаш» АЖнинг 1,4 млрд. сўмлик узоқ муддатли инвестицияларини даромадлилиги бўйича «қониқарли» ва ликвидлилиги бўйича «юқори ликвидли» тоифага ўтказилишига эришилган;
инсон капиталига қилинган инвестицияларни ифодаловчи кўрсаткичлар таркибига «касб-ҳунарга ўқитилган», «даволанган», «яшаш шароитини яхшилаш билан боғлиқ харажатлар қилинган» ходимлар сони ҳамда «инсон капиталига қилинган мажбурий харажатлар» кўрсаткичларини киритиш таклифи «Турон Хожели» АЖнинг «Молия-хўжалик фаолияти таҳлили ва фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари»га киритилган («Турон Хожели» АЖнинг 2020 йил 28 декабрдаги 286-А-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида инсон капиталига қилинган инвестициялар таҳлилида қўлланиладиган кўрсаткичлар тизими такомиллаштирилган. Шунингдек, инсон капиталига қилинган инвестицияларни бошқариш жараёнида зарур бўладиган ишончли, таҳлилий ва тезкор ахборотлар базасини уларнинг турлари бўйича шакллантириш имконини берган. Ушбу таклифни амалиётга қўлланиши натижасида «Турон Хожели» АЖда 2018-2019 йилларда инсон капиталига йўналтирилган инвестициялар ҳисобига ходимлар меҳнат унумдорлиги 2020 йилда 14 фоизга ўсган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish