Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Зафаржон Алижоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари фаолиятини солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Iqt233.
Илмий маслаҳатчи: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк–молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари фаолиятини солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
капиталлашувнинг етишмаслигига қарши қоиданинг жорий қилиниши корпоратив солиқ тизимидаги қарзли молиялаштиришни чеклаш ва қарз фоизи бўйича солиқ чегирмаларининг салбий оқибатини камайтириши асосланган;
ҚҚС моҳиятининг бузилиши ва солиқ юкининг мижозларга ўтказилишини камайтириш мақсадида, банк соҳасидаги капиталга фойда солиғи солинмаслиги ҳамда кирим қилинган қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳисобга олиш тартибини жорий этиш орқали солиқ харажатлари ва ҳисоботларини қисқартириш асосланган;
муаммоли кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантириладиган мажбурий резервларни чегириладиган харажатлар таркибига киритиш орқали кредит дефолти юз беришини камайтириш ва молиявий ҳисоботлар шаффофлигини таъминлаш таклиф этилган;
тизимли рискни пасайтириш мақсадида корпоратив хусусий капиталга солиқ имтиёзини қўллаш орқали корпоратив солиқ тизимидаги хусусий капитал ва қарз капитали ўртасидаги солиқ дискриминациясини бартараф этиш, улушли молиялаштириш ҳажми ҳамда капиталлашув даражасини ошириш таклиф этилган;
пуллик хизматларга умумий ўрнатилган ставкада ҚҚСни қўллаш орқали молиявий хизматлар таннархи пасайиши, фойданинг ошиши, “қайтарилмайдиган ҚҚС” муаммосининг ҳал қилиниши ҳамда талабга ижобий таъсир этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари фаолиятини солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
капиталлашувнинг етишмаслигига қарши қоидани жорий қилиш асосида корпоратив солиқ тизимидаги қарзли молиялаштиришни чеклашга ва қарз фоизи бўйича солиқ чегирмаларининг салбий оқибатини камайтириш бўйича таклифи Солиқ кодексининг 317-моддаси 35-банди, 310-модда 1) кичик банди ва шу модданинг 6-қисмида ўз аксини топган фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 03/03-03-01-32/1119-сон маълумотномаси). Натижада, қарзли ва улушли молиялаштириш ўртасидаги солиқ дискриминациясининг камайиши орқали макропруденциал назоратни амалга оширишда тартибга солиш ва солиққа тортишни мувофиқлаштириш, шунингдек, банкларнинг фойдасини ошириш имконияти яратилган;
ҚҚС моҳияти бузилиши ва солиқ юкининг мижозларга ўтказилишини камайтириш мақсадида банк соҳасидаги капиталга фойда солиғи солинмаслиги ҳамда кирим қилинган қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳисобга олиш тартибини жорий этиш орқали солиқ харажатлари ва ҳисоботларини қисқартириш бўйича таклифи Солиқ кодексининг 20-моддаси 3-қисмида, 299-моддаси 5-қисмида ва кирим қилинган ҚҚСни мутаносиб ҳисобга олиш 268-модданинг 1-4 -қисмларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 03/03-03-01-32/1119-сон маълумотномаси). Натижада, банк ресурслари ва хизматлари қийматининг пасайишига, солиқ ҳисоботлари қисқаришига, ҚҚС моҳиятининг бузилиши ва солиқ юкидаги номутаносибликнинг камайишига эришилган;
муаммоли кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантириладиган мажбурий резервларни чегириладиган харажатлар таркибига киритиш орқали кредит дефолти юз беришини камайтириш ва молиявий ҳисоботлар шаффофлигини таъминлаш бўйича таклифи Солиқ кодексининг 315-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 03/03-03-01-32/1119-сон маълумотномаси). Натижада, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга резервлар кредит дефолти юз беришини камайтириши, банк тизимининг шаффофлиги ҳамда йўқотишларнинг молиявий ва солиқ мақсадлари учун харажатлар сифатида тан олиниши таъминлаган;
тизимли рискни пасайтириш мақсадида корпоратив хусусий капиталга солиқ имтиёзини қўллаш орқали корпоратив солиқ тизимидаги хусусий капитал ва қарз капитали ўртасидаги солиқ дискриминациясини бартараф этиш, улушли молиялаштириш ҳажми ҳамда капиталлашув даражасини ошириш бўйича таклифи Солиқ кодексининг 304-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 12 январдаги 14/1-01547-сон маълумотномаси). Натижада, банкларнинг капитал структурасига таъсир этиб, капиталлашув даражасининг ошиши тизимли рискни пасайтиришга, хусусий капитал орқали молиялаштириш ҳажмининг ўсишига олиб келган;
пуллик хизматларга умумий ўрнатилган ставкада ҚҚСни қўллаш орқали молиявий хизматлар таннархининг пасайиши, фойданинг ошиши, “қайтарилмайдиган ҚҚС” муаммоси ҳал қилиниши ҳамда талабга ижобий таъсир этишини асослаш бўйича таклифи Солиқ кодексининг 244-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 12 январдаги 14/1-01547-сон маълумотномаси). Натижада, банк хизматлари харажатлари пасайиши ва кирим қилинган ҚҚС учун кредит олиш имконияти яратилиши, ҚҚСнинг бевосита ишлаб чиқариш солиғига айланишини бартараф этиш ҳамда солиқ тушумларининг ошишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish