Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Эркин Темировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Алоқа ва телекоммуникация компанияларида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt531.
Илмий раҳбар: Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01.
Расмий оппонентлар: Хотамов Комилжон Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Мурод Шукурович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алоқа ва телекоммуникация компанияларида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекоммуникация компанияларида кўрсатилаётган хизматлар таннархини Аctivity based costing (ABC) усулида мегабайт ва минут кўрсаткичларини ягона секунд калькуляция бирлигида ҳисоблаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни фаолият турлари (интернет, телефония, Bigdata, IPTV ва ҳ.к.) бўйича алоҳида тан олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
абонентларни тармоққа улаш хизмати учун дилерларга тўланадиган комиссион тўловларни “Мижозлар билан шартнома тузишдаги қўшимча харажатлар” сифатида тан олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
телекоммуникация компанияларида инновацион лойиҳалар бошқарув ҳисобини 1С дастурида идентификацион артикуль кодлари бўйича юритиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алоқа ва телекоммуникация компанияларида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бщйича олинган илмий натижалар асосида:
телекоммуникация хизматлари турлари бўйича таннархни Аctivity based costing (ABC) усулида калькуляция қилишда мегабайт, соат, минут, дона каби калкуляция бирликларини секунд бирлигида ҳисоблаш методикасига оид таклиф “Ўзбектелеком” АКнинг “Бюджетлаштириш тўғрисидаги Низом”ини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбектелеком” Акциядорлик Компаниясининг 2021 йил 19 январдаги 27-03-17/298–сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида алоқа ва телекоммуникация хизматлари таннархига устама харажатларни тақсимлаш тизими жорий этилган ҳамда хизматлар турлари бўйича рентабеллиги амалдаги ҳисобланганидан аниқ натижани берган;
телекоммуникация хизматларидан даромадларни телекоммуникация хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ мобиль ва модем қурилмалар реализациясидан алоҳида тан олиш таклифи “Ўзбектелеком” Акциядорлик Компаниясининг “Ҳисоб сиёсати”га ўзгартиришлар киритишга оид услубий тавсияларни чиқишда фойдаланилган (“Ўзбектелеком” Акциядорлик Компаниясининг 2021 йил 19 январдаги 27-03-17/298–сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида телекоммуникация хизматлари турлари бўйича даромадлар бошқарув ҳисобини юритишда аниқлик таъминланган;
2210 - “Мижозлар билан шартнома тузишдаги қўшимча харажатлар” ишчи счётини амалиётга киритиш бўйича таклиф амалиётда фойдаланиш учун “Ўзбектелеком” Акциядорлик Компаниясида қабул қилинган (“Ўзбектелеком” Акциядорлик Компаниясининг 2021 йил 19 январдаги  27-03-17/298–сон маълумотномаси). Ушбу счётдан амалда фойдаланиш натижасида телекоммуникация компаниясида абонентни тармоққа улаш хизмати учун дилерларга тўланадиган комиссион тўловларни мижозлар билан шартнома тузишдаги қўшимча харажатлар сифатида ҳисобга олишда аниқлик ва шаффофлик таъминланган;
лойиҳаларни амалга ошириш натижасида пайдо бўладиган бизнес жараёнлар билан боғлиқ харажатларни 1С дастурида алоҳида артикуль (ID) коди бўйича автоматлаштирилган ички бошқарув ҳисобини юритиш таклифи амалиётда фойдаланиш учун “Ўзбектелеком” Акциядорлик Компаниясида қабул қилинган (“Ўзбектелеком” Акциядорлик Компаниясининг 2021 йил 19 январдаги 27-03-17/298–сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида телекоммуникация компаниясининг лойиҳалари бўйича даромад ва харажатлар таҳлилини ўтказиш, ўз навбатида, мос бошқарув қарорини қабул қилиш учун лойиҳалар кесимида аниқ маълумотларни тезкор олиш имкони таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish