Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Азиза Махомадризоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Туристик корхоналарнинг ривожланишини кредит орқали қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt960.
Илмий раҳбар: Хусанов Баходир Шералиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Акциядорлик тижорат «Алоқабанк».
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда туристик корхоналарини кредитлар орқали қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг кредит сиёсатига «туристик корхоналарни кредитлаш» бобини киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
туристик корхоналар (ТК) фаолият юритиш муддатлари (0й<ТК>3й, 3й<ТК>5й, 5й<ТК) бўйича ва кредит тарихидан келиб чиқиб кредитлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
объектив иқтисодий ҳаракатсизлик шароитида туристик корхоналарга 12 ойгача бўлган муддатда фоизсиз кредит беришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
туристик корхоналарга берилган кредитларнинг фоизларини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялаш таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
туристик корхоналарнинг хусусиятларини ва улар фаолиятининг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, тижорат банкларининг кредит сиёсатини такомиллаштириш ва унга айнан туристик корхоналарни кредитлар орқали қўллаб-қувватлаш (кредитлаш)га доир бўлим қўшиш ҳақидаги таклифи АТ «Агробанк»нинг 2020 йилга мўлжалланган «Кредит сиёсатини ва унинг асосий йўналишлари»да қабул қилинган ва киритилган (АТ«Агробанк»нинг 2021 йил 2 мартдаги 17-40/91-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга ошириш натижасида АТ«Агробанк» кредит портфелида туристик корхоналарга ажратилган кредитлар улуши 10-15 фоизга ошган;
туристик корхоналарнинг фаолиятини уларга кредитларни бериш муддати бўйича, кредитлаш босқичлари ҳамда туристик корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар, микроқарзлар, грантлар, субсидиялар бериш, қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, табақалаштирилган кредитлаш, кредит тарихи асосида ҳамда кредит скоринги бўйича кредитлаш таклифи АТ «Агробанк»нинг 2020 йилга мўлжалланган «Кредит сиёсатини ва унинг асосий йўналишлари»да қабул қилинган ва киритилган (АТ «Агробанк»нинг 2021 йил 2 мартдаги 17-40/91-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга ошириш натижасида «Агробанк» АТБ томонидан туристик корхоналарга берилган кредитларнинг улуши 2018 йилдаги 5 фоиздан 2020 йилда 30 фоизгача ошган;
коронавирус пандемияси шароитида туристик корхоналарни кредитлар орқали молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 12 ойга фоизсиз кредит бериш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда қўлланилган ва ўз аксини топган (АТ«Агробанк»нинг 2021 йил 2 мартдаги 17-40/91-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида 2020 йилда фоизсиз кредитларни бериш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди ва бу коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга ҳамда туристик корхоналарнинг 20 фоизида ликвидлиликни йўқотиш хавфини камайтиришга хизмат қилди ва уларнинг молиявий барқарорлиги таъминланган;
жойлаштириш воситаларини қуриш учун туризм соҳаси субъектларига илгари берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини туристик корхоналарга субсидиялар ажратиш йўли билан қоплаб бериш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сонли «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда қўлланилган ва ўз аксини топган (АТ«Агробанк»нинг 2021 йил 2 мартдаги 17-40/91-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга ошириш натижасида туризм соҳаси субъектларига аввал берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish