Sayt test rejimida ishlamoqda

Маннопова Элзара Торахановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини бошқаришда интеллектуал тизимларни қўллаш», 08.00.14-«Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари», 08.00.05-«Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2018.1.PhD/Iqt552.
Илмий раҳбар: Абдувахидов Абдумалик Махкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Атаниязов Болтабой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Адылова Зулфия Джавдатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини бошқаришда интеллектуал тизимларни қўллаш, ахборот таъминотини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишда инсон омилининг таъсирини камайтирадиган интеллектуал бошқарув тизими моделини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида талабаларнинг билим даражасини баҳолашнинг шаффофлигини ва талабаларнинг давоматини мониторинг қилишнинг холислигини таъминлайдиган олий таълим муассасалари ўқув жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилган;
булутли технологиялар ва сунъий интеллект тизимлари асосида илмий тадқиқотлар ва таълим фаолияти мониторингини мувофиқлаштиришга имкон берувчи олий ўқув муассасасини самарали бошқаришни таъминлайдиган университет ахборот тизимининг модели таклиф этилган; 
таълим соҳасида ўқув дастурларини оптимал равишда шакллантириш, ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини самарали режалаштириш, меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда битирувчиларнинг малакавий тавсифларини шакллантиришга имкон берадиган ўқув жараёнини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ишлаб чиқилган; 
структуралаштирилмаган маълумотларни аниқлаш, таснифлаш ва тизимлаштириш асосида бошқариш жараёнида катта маълумотлар (Big Data)ни самарали қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш, ҳар бир ўқув модули доирасида ўқув юкламасини башорат қилиш имконини берувчи алгоритм ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини бошқаришда интеллектуал тизимларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли иқтисодиёт шароитида интеллектуал тизимларни қўллаш асосида талабаларнинг билим даражасини баҳолашда шаффофлик ва талабаларнинг давоматини монитопинг қилишнинг холислигини таъминлайдиган олий таълим муассасалари ўқув жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилган бўлиб, Тошкент давлат юридик университети ўқув жараёни бошқарувига татбиқ этилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарори асосида тайёрланган чора-тадбирлар режасининг 13 ва 23-бандлари бажарилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги 14/6-6/9071-сон маълумотномаси). Натижада, олий ўқув юрти транспарентлиги таъминланиб, профессор-ўқитувчилар таркиби, талабалар ҳамда ўқув жараёни интеграцияси таъминланган.
тадқиқотчи томонидан олий таълим муассасалари ўқув жараёнини бошқаришда интеллектуал тизимларни қўллаш ҳисобига булутли технология ва сунъий интеллект технологияларига асосланган самарали бошқарувини таъминлайдиган электрон университет ахборот тизими модели ишлаб чиқилган ва таклиф этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 мартдаги «Халқаро Ривожлантириш Ассоциацияси иштирокидаги олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2848-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 20 февралдаги 166-сон буйруғига мувофиқ ҳамда Академик ривожлантириш фонди гранти доирасида молиялаштирилган «ТДЮУ учун «Электрон университет» платформаси орқали юридик таълим имкониятларини кенгайтиришнинг инновацион шакли» лойиҳасини амалга оширишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги 14/6-6/9071-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2602-сон маълумотномаси). Натижада, «Электрон университет» платформасини жорий этиш лойиҳаси 1,4 млрд. сўм (140 минг АҚШ доллари) миқдорида Академик ривожлантириш фонди гранти жалб этилган. 
таълим соҳасида ўқув дастурларини оптимал равишда шакллантириш, ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини самарали режалаштириш, меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда битирувчиларнинг малакавий тавсифларини шакллантиришга имкон берадиган ўқув жараёнини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ишлаб чиқилган бўлиб, олий ўқув юртини бошқаришдаги коррупция ҳолатларини бартараф қилишга ҳамда фойдаланувчилар ва кенг жамоатчилик учун маълумотларнинг очиқлигини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги 14/6-6/9071-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2602-сон маълумотномаси). Натижада фойдаланувчилар ва кенг жамоатчиликка маълумотларнинг очиқлигини таъминланди ҳамда ўқув жараёни иштирокчилари ўртасида коррупция ҳолатлари тўлиқ бартараф этилган.
структуралаштирилмаган маълумотларни аниқлаш, таснифлаш ва тизимлаштириш асосида бошқариш жараёнида катта маълумотлар (Big Data)ни самарали қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш, ҳар бир ўқув модули доирасида ўқув юкламасини башорат қилиш имконини берувчи алгоритм ишлаб чиқилган бўлиб,  ишланма «Юридик амалиётда АКТни қўллаш» дарслиги ва «Ҳуқуқий соҳада тизимли таҳлил» ўқув қўлланмаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сонли буйруғи, 654-202 рақамли гувоҳнома, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи, 603-239 рақамли гувоҳнома). Натижада, маълумотларни тайёрлаш жараёни бир неча баробарга қисқарган, иш унумдорлиги ортган,  ўқув бўлими хатолари ҳажми сезиларли даражада қисқарган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish