Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонов Шохрух Адхамзоданинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг дунёқарашини ижтимоий тармоқлар воситасида ривожлантириш технологияси (10-11синфлар мисолида)”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped505
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Ахрарова Зебуниса Бахрамовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич педагогика фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг дунёқарашини ижтимоий тармоқлар воситасида ривожлантириш имкониятларини аниқлаштириш ҳамда технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар дунёқарашини ривожлантиришга қаратилган онлайн ва оффлайн тадбирлар (суҳбатлар, тренинглар, вебинарлар ва презентациялар) дастурлари мазмуни уларда бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган челленжлар (ижтимоий тармоқда жойлаштирилган видеороликдаги муаллифнинг бирор бир ҳаракатни қайтариш, такрорлашга чақируви), харассмент (ҳурматсизлик, жисмоний ва маънавий хўрлаш), буллинг (мактабдаги синф ўқувчиларидан бирининг тажовузкор(бошқа ўқувчи ёки ўқувчилар) томонидан тақиби) ва бошқа долзарб ҳолатлар мақолалар, шорт текстлар (инг. short – қисқа, text - матн), кейслар, фототека, видеотекалар ва бошқа uz доменида жойлашган ахборот ресурслар (сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги фойдали гуруҳ, каналлар)дан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун тавсия этилаётган, дунёқарашни ривожлантиришга йўналтирилган ахборотлардан хабардорлик даражасини ижтимоий тармоқларнинг имкониятлари (оддий ва махсус сўровномалар ўтказиш) ёрдамида аниқланиб, ҳар бир синф ва гуруҳ ўқувчиларининг дунёқараши ва билимидан келиб чиқиш асосида алоҳида тузиладиган дунёқарашни ривожлантириш технологияси ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар дунёқарашини ижтимоий тармоқлар (телеграм, инстаграм, фейсбук) воситасида ривожлантиришга педагогик (ижтимоий муҳит, оила, мактаб, ўқитувчилар, маҳалла, синфдошлар)-психологик (аддиктивлик) омилларининг таъсири ва самарадорлиги таҳлилий маълумотлар ва ўтказилган сўровнома натижалари асосида аниқлаштирилган;
мактаб ўқувчиларининг ижтимоий тармоқлар ва уларнинг имкониятларидан тўғри ва унумли фойдаланиш, ундаги фаолиятни самарали юритиш имкониятини берувчи фототека ва видеотека яратилган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг дунёқарашини ижтимоий тармоқлар воситасида ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар дунёқарашининг ривожланиши, унга таъсир қиладиган педагогик-психологик омиллар, дунёқарашни ривожлантиришда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-методик таклиф ва тавсияларимиз Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланиш учун қабул қилинган (Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2020 йил 20 октябрдаги 04/5-05-25-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг дунёқарашини ривожланишига хизмат қиладиган, таълим ва тарбияга оид қонун ҳужжатларининг мазмуни бойишига  хизмат қилган;
мактаб ўқувчиларининг ижтимоий тармоқлар ва уларнинг имкониятларидан тўғри ва унумли фойдаланишга қаратилган www.network-edu.zn.uz номли сайтга жойлаштирилган материаллар ва тавсияларимиздан "Ёшларда фуқаролик бурч ва масъулиятини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтиришда ННТларнинг ўрни" мавзусидаги лойиҳа доирасида яратилган "Ўқитувчилар учун ҳуқуқ фанидан ўқув-қўлланма"ни мазмунини ёритишда фойдаланилган (Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2020 йил 7 декабрдаги 18/8-485-сон маълумотномаси). Натижада, мактабларда ўқувчилар дунёқарашини ривожлантиришнинг педагогик ва ҳуқуқий омиллари интеграцияси вужудга келган, таълим самарадорлиги ошган;
ўқувчилар дунёқарашини ижтимоий тармоқлар воситасида ривожлантириш билан боғлиқ амалий ишлар, таклиф этилган ахборот ресурсларидан ITD-1 “Жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожланиши, маънавий қадриятлар, миллий ғоя, маданий мерос, ўзбек халқи ва давлатчилик тарбиясини тадқиқ этиш” дастури доирасида чоп этилган “Миллий ғоя тарғиботи технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сонли буйруғига асосан нашр этишга рухсат берилди. Рўйхатга олиш рақами №133-110.) Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари дунёқарашини маънавий-ахлоқий омиллари ривожлантирилган;
ўқувчилар дунёқарашини ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш орқали ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларимиздан П3-20170929789-сон “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 декабрдаги 89-03-5381-сон маълумотномаси). Натижада, дарс, интерфаол методлар ва ижтимоий тармоқлар ўртасида интеграция вужудга келган, таълим самарадорлиги ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish