Насриддинов Дилшод Аъзамқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жорж Мартин фэнтези асарлари поэтикаси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1121.
Илмий раҳбар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Садиқов Зоҳид Якубович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жорж Мартин фэнтези асарлари поэтикасини бадиий мезонлар асосида илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётшунослигида илк бор Жорж Мартиннинг фэнтези туркум асарларида иккиламчи олам образи ва бадиий деталь яратиш маҳорати ҳамда аёллар характерининг универсаллик хусусиятининг очиб берилиши илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
Жорж Мартин фэнтези асарларининг бадиий-эстетик хусусияти гуманизм, сюжет қурилиши, қаҳрамон ички дунёсининг ёзувчи томонидан очиб берилиши, муаллиф ғоясининг мантиқийлиги, асар тилининг ранг-баранглиги каби поэтик мезонлари асосида далилланган;
Жорж Мартиннинг фэнтези асарларини яратишдаги бадиий маҳорати ва услубининг соф эстетик қонуниятлар негизида адиб романларидаги фалсафий фикр, поэтик нутқ, бадиий мушоҳада, ижодкор поэтик маҳорати каби жаҳон адабиётшунослигининг устувор концепцияларига мувофиқлиги ўзбек адабиётшунослигида илк бор адиб асарларининг аслиятдан қилинган таржималари асосида далилланган;
ўзбек адабиётшунослигида фэнтези асарларнинг тарихий ва архаик сўзлар каби бадиий тил хусусиятлари ҳамда иккиламчи оламда ёзувчининг мифологик, авантюр ва тарихий ҳамда Эссос ва Вестерос қитъалари каби аспектларида намоён бўлган замон ва макон масаласи илмий-назарий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жорж Мартиннинг фэнтези асарлари бадиий хусусиятлари тадқиқи натижаси асосида:
Жорж Мартин асарлари поэтикаси бадиийлик мезонлари асосида текширилганлиги, яъни муаллифнинг асарлар сюжети қурилиши ва образлар тизимини яратишдаги маҳорати, қаҳрамон психологик хусусиятларини моҳирона ёритиб беришига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Андижон давлат университетининг ОТ-Ф1-18 «Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги 05-15/5304-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасидаги маълумотлар диссертация асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар билан бойитилган;
муаллиф бадиий маҳорати ва услуби масалаларига доир илк бора диссертант таржимаси ва талқини асосида очиб берилган илмий натижалар ҳамда материаллардан Гулистон давлат университети ва Arkansas Spring International Language Center билан ҳамкорликда бажарилган “English language capacity building project” мавзусидаги грант лойиҳасининг “Тo improve the GSU faculty’s techniques and strategies for teaching English” (Гулистон давлат университети факультетларининг инглиз тилини ўқитишдаги техник ва стратегияларини ривожлантириш) ва “Relating language teaching to culture” (тилни маданиятга боғлаб ўқитиш) бандларини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-761-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот ишининг умумий хулосалари ва амалий таклифлари «Инглиз адабиёти» ва «Америка адабиёти» фанларига доир материалларни мазмунан бойитишда иккиламчи манба бўлиб хизмат қилган;
фэнтези асарларининг бадиийлик мезонлари асосида текширилганлиги, муаллифнинг асарлар сюжети қурилиши ва образлар тизимини яратишдаги маҳоратига оид материаллар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Жамиятда китобхонлик маданиятини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлари дастурининг 35-бандига асосан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 6 январдаги 01-12-01-45-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурининг такомили бўйича тавсифий маълумотлар кенгайган;
ўзбек адабиётшунослигида илк бор фэнтези туркум асарларининг бадиий таҳлили, Жорж Мартиннинг фэнтези туркум асарлари илмий-назарий жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалар жаҳон адабиёти дурдона асарларининг илмий тадқиқи билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 20 январдаги 01-03-07/52-сон маълумотномаси). Натижада, жаҳон адабиёти дурдона асарларининг илмий тадқиқи билан боғлиқ масалалар ечими доираси кенгайган.