Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Дилнавоз Журакобиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геосиёсий рақобат шароитида миллий хавфсизликни таъминлаш концепциялари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fal117. 
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонетлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алиев Бекдавлат Бегалиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади геосиёсий рақобат шароитида Ўзбекистон миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашнинг концептуал асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
миллий хавфсизлик триадаси (шахс, давлат ва жамият хавфсизлиги)нинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий-мафкуравий каби ички ва ташқи омиллардан ҳимояланганлиги даражаси шахс, давлат ва жамиятнинг таҳдидбардошлиги, уларга қарши турувчи ижтимоий механизмнинг мавжудлиги билан диалектик алоқадорлиги фалсафий жиҳатдан асосланган; 
замонавий миллий хавфсизлик концепциясининг тартиблилик ва тизимлилик, детерминистик ва диалектик тараққиёт тенденциялари асосида шахс, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлашнинг ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, давлат суверенитетини мустаҳкамлаш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуши фаровонлигининг ошириш, иқтисодий ва маънавий-мафкуравий хавфдан ҳимоя қилувчи механизмни такомиллаштириш омиллари аниқланган;
тараққиёт стратегиялари ва концепциялари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг реал ҳаётда ўз ифодасини топиши, таълим ва тарбия уйғунлиги, қонун устуворлиги ва демократик қадриятларнинг амал қилиши шахс, давлат, жамият ҳамда миллий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг концептуал асоси эканлиги реал ижтимоий воқелик асосида фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
Ўзбекистонда миллий-маънавий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиёт асосларини яратишда либерал иқтисодиётни ривожлантириш, табиий хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий фаолликни юксалтириш, миллий қадриятларни асраш ва ташқи сиёсатда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, конструктив сиёсат олиб бориш каби концептуал ёндашувлар социометрик кузатув воситасида фалсафий нуқтаи назардан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий хавфсизлик ҳолати ва уни таъминлаш жараёнини, замонавий миллий хавфсизлик концепцияларини тадқиқ қилиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
миллий хавфсизлик триадаси (шахс, давлат ва жамият хавфсизлиги)нинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий-мафкуравий каби ички ва ташқи омиллардан ҳимояланганлиги даражаси шахс, давлат ва жамиятнинг таҳдидбардошлиги, уларга қарши турувчи ижтимоий механизмнинг мавжудлиги билан диалектик алоқадорлигига оид назарий мулоҳазалар ва амалий тавсиялардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-20170915198 рақамли “Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий тартибларнинг трансформацияси: тарихи ва амалиёти” мавзуидаги амалий лойиҳада фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 89-03-2551-сон маълумотномаси). Натижада шахс, давлат, жамият хавфсизлигининг моҳияти ва омилларини аниқлашга хизмат қилган; 
замонавий миллий хавфсизлик концепциясининг тартиблилик ва тизимлилик, детерминистик ва диалектик тараққиёт тенденциялари асосида шахс, давлат ва жамият хавфсизилигини таъминлашнинг ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, давлат суверенитетини мустаҳкамлаш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуши фаровонлигининг ошириш, иқтисодий ва маънавий-мафкуравий хавфдан ҳимоя қилувчи механизмни такомиллаштириш омиллари аниқланганлигига доир назарий мулоҳазалар ва аргументлар Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг “Маънавий-маърифий ишлар концепцияси”, “Маърифат тарғиботчилари жамияти” фаолияти ҳамда “Маънавият тарғиботчиси” нодавлат таълим муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини, “Ҳудудлардаги маънавий-маърифий муҳит харитаси”ни, “Ўзбекистон халқаро майдондаги ижобий имиджини мустаҳкамлашга қаратилган концепция” сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 7 июлдаги 02/08-696-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар Ўзбекистонда миллий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг концептуал асослари ижтимоий воқелик таҳлили асосида илмий жиҳатдан хизмат қилган; 
тараққиёт стратегиялари ва концепциялари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг реал ҳаётда ўз ифодасини топиши, таълим ва тарбия уйғунлиги, қонун устуворлиги ва демократик қадриятларнинг амал қилиши шахс, давлат, жамият ҳамда миллий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг концептуал асоси эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг 2019 йил 5 ноябрь кунидаги IX Съездида тасдиқланган Дастурнинг I бўлимидаги “Партиянинг давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш соҳасидаги вазифалари”да белгиланган “Давлатни бошқариш, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишда, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш” ва “Жамиятнинг интеллектуал салоҳияти изчил ва барқарор ривожланиши, ҳар бир фуқаро томонидан ўз қобилиятлари ва салоҳиятини амалга ошириш учун кенг шароитларни яратиш” деб номланган бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси сиёсий кенгаш ижроия қўмитасининг 2020 йил 21 августдаги 01-27/370-сон маълумотномаси). Натижада, партия фаолиятининг иш самарадорлигини янадада оширишга, Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган. Бунда тадқиқот натижалари партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда миллий-маънавий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиёт асосларини яратишда либерал иқтисодиётни ривожлантириш, табиий хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий фаолликни юксалтириш, миллий қадриятларни асраш ва ташқи сиёсатда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, конструктив сиёсат олиб бориш каби аниқланган концептуал ёндашувлардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Тафсилот”, “Ассалом, Қашқадарё”, “Шарҳ”, “Менинг фикрим” каби телекўрсатувларида ҳамда “Замондош”, “Мозий” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 21 июлдаги 04-05/2225-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабин ва радиотингловчига, яъни кенг жамоатчиликка шахс, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлашнинг асослари ҳақида маълумот беришга эришилган ва бу илмий жамоатчиликнинг муносабатини аниқлаш имкониятига эга бўлишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish