Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Зафар Юнусовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диний манбаларда экологик муаммолар ечими», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fal166.
Илмий раҳбар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экологик муаммоларни бартараф этишда диний манбалардаги экологик ғояларнинг илмий аҳамиятини асослаш ва экологик инқирозлар ечимини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик талофатлар, девиант ҳаракатлар ва нигилистик кайфиятни олдини олишда исломий манбалар (Қуръони карим ва Ҳадислар)даги табиатнинг қонун ва меъёрларини бузмаслик, табиат борлиғи компонентларининг табиий-биологик хусусиятларини сақлаш сингари ғоялардан унумли фойдаланиш зарурияти табиат-жамият муносабатларида фуқаролар масъулиятини ошириш, экологик қадриятлар ва экологик маданиятни юксалтиришнинг муҳим воситаси эканлиги аниқланган;
Юсуф Ҳамадонийнинг “Фи аннал-кавна мусаххарун лил-инсон” (“Коинот ва инсон ҳақида”) рисоласидаги борлиқ ожизлиги, коинотнинг қадр-қиммати ва устунлиги, инсоннинг борлиқни бошқарувчиси эканлиги ва коинотсиз яшай олмаслиги, маънан коинотнинг амрига бўйсунувчи эканлиги тўғрисидаги тасаввуфий қарашлар экологик муаммоларнинг олдини олишда субстанционал вазифани бажариши мантиқий жиҳатдан далилланган;
экологик муаммоларни бартараф этиш ва атроф-муҳитни асрашда диний манбалар (“Авесто”, “Таврот”, “Қуръони карим” ва Ҳадислар)даги табиатнинг барча неъматларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, инсон - табиат олами учун масъуллиги, табиат манбаларини эҳтиёж доирасида ишлатишнинг мувофиқлаштирувчи ва барқарорлаштирувчи диний-экологик парадигмаларининг ижтимоий аҳамияти фалсафанинг детерминистик қонунияти асосида очиб берилган;
табиатга зиён келтирган шахсга нисбатан жазо чораларининг мавжудлиги, экологик фаолликни рағбатлантириш каби экологик ҳуқуқ-нормаларга риоя қилишнинг бирламчи кўринишлари зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да илмий асосланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диний манбаларда экологик муаммолар ечими бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий фалсафий таклифлар асосида: 
экологик талофатлар, девиант ҳаракатлар ва нигилистик кайфиятни олдини олишда исломий манбалар (Қуръони карим ва Ҳадислар)даги табиатнинг қонун ва меъёрларини бузмаслик, табиат борлиғи компонентларининг табиий-биологик хусусиятларини сақлаш сингари ғоялардан унумли фойдаланиш зарурияти табиат-жамият муносабатларида фуқаролар масъулиятини ошириш, экологик қадриятлар ва экологик маданиятни юксалтиришнинг муҳим воситаси эканлигига оид илмий-назарий ғоялар, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг йиллик дастур сценарийсини тайёрлашда, жумладан, Қўмитанинг ҚҚ-100-IV-сонли қарорига 4-илова III-қисм 11-бандида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини тузиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 2020 йил 25 августдаги 2-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг ва таълим олувчиларнинг диний-экологик билимларини янада юксалтиришга хизмат қилган;
Юсуф Ҳамадонийнинг “Фи аннал-кавна мусаххарун лил-инсон” (“Коинот ва инсон ҳақида”) рисоласидаги борлиқ ожизлиги, коинотнинг қадр-қиммати ва устунлиги, инсоннинг борлиқни бошқарувчиси эканлиги ва коинотсиз яшай олмаслиги, маънан коинотнинг амрига бўйсунувчи эканлиги тўғрисидаги тасаввуфий қарашлар экологик муаммоларнинг олдини олишда субстанционал вазифани бажаришига оид конструктив фикр-мулоҳазаларидан “Мир Араб” олий мадрасасида ўқитиладиган фанлар учун манба бўлган “Тасаввуф сабоқлари” номли ўқув қўлланманинг Марказий Осиё тасаввуф намаёндаларининг илмий меросларида “Меъёр” категориясининг ёритилиши деб номланган III-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2020 йил 26 авгусдаги 1694-сон маълумотномаси). Натижада, диний-маърифий жараёнларни таҳлилий ўрганиш, жамиятда динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, аҳоли ўртасида диний муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар сценарийсини яратилишида илмий манба сифатида хизмат қилган;
экологик муаммоларни бартараф этиш ва атроф-муҳитни асрашда диний манбалар (“Авесто”, “Таврот”, “Қуръони карим” ва Ҳадислар)даги табиатнинг барча неъматларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, инсон - табиат олами учун масъуллиги, табиат манбаларини эҳтиёж доирасида ишлатишнинг мувофиқлаштирувчи ва барқарорлаштирувчи диний-экологик парадигмаларининг ижтимоий аҳамиятига доир амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Экологик партиясининг “Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш, маҳаллийлаштиришни таъминлаш, экологик вазиятни тиклаш ва соғломлаштириш, бошқа экологик ноқулай ҳудудларда экологик муаммоларни ҳал этиш ва аҳоли саломатлигини сақлашга йўналтирилган инновацион ғоя ва технологияларни, дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” бўйича аҳоли ўртасида ўтказилган социологик тадқиқот дастури сценарийсини тузиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2020 йил 25 августдаги 08/196-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятининг ривожланишига, жамиятда экологик онг ва маданиятни юксалтиришга хизмат қилган;
табиатга зиён келтирган шахсга нисбатан жазо чораларининг мавжудлиги, экологик фаолликни рағбатлантириш каби экологик ҳуқуқ-нормаларга риоя қилишнинг бирламчи кўринишлари зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да илмий асосланганлигига оид илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2020 йил май-июнь ойларида эфирга узатилган “Буюк мутафаккирлар асарларида экологияни асраш ғоялари ёшлар нигоҳида”, “Ёшлар ва экологик тарбия” номли махсус телекўрсатувнинг Дастур сценарийсини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 19 августдаги 2084-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда шахс экологик ижтимоийлашувини шакллантиришга, глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви ва информацион жамиятнинг шаклланиб боришида шахс экологик ижтимоийлашувига ташқи таъсирларнинг кучайиши ҳамда экологик ижтимоийлашишга таъсир этувчи институтларнинг узвий ҳамкорлигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish