Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядгарова Мехрибан Абдуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шуҳратнинг “Олтин зангламас” романи ижодий биографияси: тарихийлик ва бадиийлик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil458.
Илмий раҳбар: Каримов Наим Фотиҳович, филология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Муродов Ғайрат, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ижодкор лабораторияси, Шуҳратнинг “Олтин зангламас” романининг яратилиш тарихи, романнинг дунёга келишига сабаб бўлган объектив ва субъектив омиллар, тарихий ҳақиқатнинг бадиий ҳақиқатга айланиш жараёнини тарихий-биографик аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шуҳрат ижодий лабораториясини ўрганиш орқали “Олтин зангламас” романининг ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиётида илк бора қатағон сиёсатини акс эттирувчи асар сифатидаги ўрни асосланган; 
роман қўлёзмаси ва нашрлари ўзаро қиёсланиб, асар яратилиши жараёнига ва ундан кейинги таҳрирлаш ҳолатида муаллифнинг ихтиёрий ва ғайри ихтиёрий ўзгартишларига сабаб ҳамда бунинг оқибатида романдаги композицион ўзгаришларнинг асар тузилмасига салбий таъсири далилланган;
Шуҳратнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати архивида сақланаётган жиноий иш материаллари таҳлилга тортилиб, бадиий асар яратилиши билан боғлиқ манба сифатида тақдим этилган, ёзувчининг ўзи ва қисматдошларининг қамоқхона ҳамда лагерлардаги ҳаёти фактларидан фойдаланилиб, автобиографик характердаги роман яратилганлиги, етакчи қаҳрамонлар прототиплари масаласига алоҳида эътибор қаратилганлиги аниқланган; 
роман образлари қиёси орқали Ўзбекистонда амалга оширилган қатағон компанияси ва шўро давлати мустамлакачилик сиёсати халқларнинг тарихан шаклланган миллий қадриятлари, миллий онги ва миллий маданияти атрибутларининг йўқола боришига сабаб бўлгани борасидаги ёндашувлар ва ўзига хос кўринишлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шуҳратнинг “Олтин зангламас” романи ижодий биографияси: тарихийлик ва бадиийлик масаласини тадқиқ этиш натижалари асосида:
“Олтин зангламас” романининг автобиографик характерга эга бўлиши билан бирга ёзувчи унинг ўнлаб қаҳрамонлар иштирок этган тарихий роман  даражасига кўтарилиши учун ҳам урушда, ҳам лагерларда кўрган кишилари ҳаёти ва уруш манзараларини тасвирга тортгани ва бу ҳол ёзувчига “Олтин зангламас” орқали автобиографик жанр унсурлари устунлик қилган романни яратиш имконини берганлигига оид хулосалардан ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилаётган ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017-2021) фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2020 йил 12 январдаги 3/1255-86-сон маълумотномаси). Натижада “Олтин зангламас” романининг мазкур илмий лойиҳада тайёрланган янги нашрида роман ҳақида батафсил маълумот беришга эришилган;
уруш ва қатағон давридаги ҳаётига оид маълумотларнинг “Олтин зангламас” романининг яратилишида муҳим аҳамиятга эга бўлганини эътиборга олиб, айрим ижобий, салбий қаҳрамонларнинг прототипларини аниқлаш ва уларнинг адабий қаҳрамон даражасига кўтарилишидаги ижодий жараённи кузатишга оид натижалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида  бажарилган ОТ-Ф1-80 “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” (2012-2016) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2020 йил 12 январдаги 3/1255-86-сон маълумотномаси). Натижада “тоталитар тузумга бўлган ижодкор исёнининг бадиий асарларда акс этиши” масаласи кенгроқ ёритилган;
Шуҳрат қаламига мансуб турли ҳужжат, хат, ёзишмалар ва хотираларни ўрганиш “Олтин зангламас” романининг яратилишида адибнинг биографияси муҳим роль ўйнаганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наср кенгаши ҳисобот йиғилишларида, адабий тўгарак машғулотларида, ёш носирларнинг маҳорат дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 20 январдаги 3/09-31-сон маълумотномаси). Натижада ёш носирларга бадиий матн даҳлсизлиги, унга тажовуз қилиш ҳеч қачон яхшилик келтирмаслиги кўрсатиб берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish