Sayt test rejimida ishlamoqda

Матниязов Зафарбек Эркинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосли кшифри (илмий даража бериладиган фант армоғи номи): «Оролбўйи минтақаси туристик маршрут объектлари архитектура муҳитини ташкил этиш тамойиллари» 18.00.02–Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/А57.
Илмий раҳбар: Адилов Зарифжон Ҳимматович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Камол Джалолович, техника фанлари доктори, профессор; Усманов Мурадхан Саидмахмудович, архитектура фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “ТошкентбошпланЛИТИ” Давлат унитар корхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Оролбўйининг туристик салоҳиятга эга бўлган ҳудудларида туристик марказларни ташкил этиш ҳамда туристик маршрут объектлари архитектура муҳитини шакллантиришнинг асосий хусусиятларини ва тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сайёҳлик индустрияси доминант омиллари етарли бўлмаган ҳудудларда сайёҳларни жойлаштириш, овқатланиш, ишлаб чиқариш корхоналари, таълим, маданий-маърифий, бизнес, оилавий тадбирлар, спорт, соғломлаштириш, рекреацион ҳудудлар, савдо ва агротуризм хизмат турларининг самарали комбинацияси асосида туристик марказлар жозибадорлигини, ташриф буюриш муддатини, мавсумийлигини таъминловчи “туристик оазис”ларнинг функционал-режавий таркиби ишлаб чиқилган;
объектларнинг тарихий қиймати, визуал-эстетик жозибадорлиги, ташриф буюриш имкониятлари ва ҳудудда узоқ муддат давомида вақт ўтказиш шароитлари асосида уларнинг туристик салоҳият даражасини аниқлаш методологияси ишлаб чиқилган;
Қадимги Хоразм археологик ёдгорликлари, маҳаллий халқлар этник маданият объектларининг ҳажмий-режавий, композициявий, конструктив ва безак услубларини Оролбўйи туристик маршрут архитектура муҳити объектларини яратишда қўллаш зарурияти далилланган;
туристик инфратузилма объектларининг функционал ва режавий ечимлари бўйича “Yurt camp” кемпинг-ўтов лагери, “Овчилар овули” мажмуаси, “Орол фожеаси” ҳиёбони, “Мўйноқ” - туристик оазис комплекси объектларининг концептуал лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ва 3D виртуал моделлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйи ҳудудида туристик марказларни ташкил этиш, туристик маршрут объектлари архитектура муҳитини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сайёҳлик индустрияси доминант омиллари етарли бўлмаган ҳудудларда сайёҳларни жойлаштириш, овқатланиш, ишлаб чиқариш корхоналари, таълим, маданий-маърифий, бизнес, оилавий тадбирлар, спорт, соғломлаштириш, рекреацион ҳудудлар, савдо ва агротуризм хизмат турлари комбинацияси асосида туристик марказ жозибадорлигини, ташриф буюриш муддатини, мавсумийлигини таъминловчи “туристик оазис”нинг функционал-режавий таркиби оид хулосалардан Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 4 майдаги 03-16/821-сон маълумотномаси). Натижада, туристик ҳудудлар салоҳиятини, самарадорлигини кўтариш ҳамда сайёҳлик марказларни архитектуравий лойиҳалаш назариясини кенгайтириш ва илмий бойитиш имконияти яратилган;
туристик инфратузилма объектларининг функционал ва режавий ечимлари бўйича “Yurt camp” кемпинг-ўтов лагери, “Овчилар овули” мажмуаси, “Орол фожеаси” ҳиёбони, “Мўйноқ”- туристик оазис комплекс объектлари лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ва 3D виртуал моделлари асосида яратилган видео-роликлар Туризм ва спорт вазирлиги тасарруфидаги ижтимоий тармоқларга жойлаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт Вазирлигининг 2021 йил 4 майдаги 03-16/821-сон маълумотномаси). Натижада, республикамизда туризм архитектурасини янги босқичга кўтариш ҳамда электрон туризмни ривожлантириш имкони яратилган;
Оролбўйи туристик маршрут архитектура муҳитини яратишда Қадимий Хоразм археологик ёдгорликлари, маҳаллий халқлар этник маданият объектларининг ҳажмий-режавий, композициявий, конструктив ва безак услубларини қўллаш тамойиллари, меъморий объектларнинг тарихий қиймати, визуал-эстетик жозибадорлиги, ташриф буюриш имкониятлари ва сайёҳларнинг узоқ муддат давомида вақт ўтказиш шароитлари асосида ишлаб чиқилган объектнинг туристик салоҳият даражасини аниқлаш методологияси Маданият вазирлигининг лойиҳалаш ва таъмирлаш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Маданий Мерос Департаментининг 2021 йил 3 майдаги 01-01/БМ-716-сон маълумотномаси). Натижада, маданий мерос бойликларини сақлаб қолиш ва кенг оммага тарғиб этилишига эришилган, шу билан бирга меъморий объектнинг туристик салоҳият даражасини аниқлаш методологияси республикамизнинг тарихий ва туристик ҳудудларида янги архитектура объектларини барпо этишда кенг фойдаланиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish