Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралиева Мукаддас Маъмуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон тижоратда молиявий хизматлар самарадорлигини ошириш», 08.00.07 – Мoлия, пул муoмaлaси вa крeдит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1363.
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Уразалиев Камолиддин Тажикулович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳар филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон тижоратда молиявий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйичa тaклиф вa тaвсиялар ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида тўлов хизматини тижоратлаштириш жараёнида нисбий устунлик, фойдаланишдаги ишончлилик, хавф-хатарлар, назорат омилларини таъсири орқали соф фойдани 1,2 баробар ошириш  асосланган;
мерчант аккаунт яратиш ва эквайринг тизимини жорий қилиш орқали тижорат банкларида меҳнат сарфини 10,5 фоизга камайтириш ҳамда тўлов сиёсатини оптималлаштириш асосланган; 
суғурта компанияларнинг электрон тижоратнинг бизнес жараёнларини бошқаришда аутсорсингдан фойдаланиш орқали трансакция харажатларини 13,2 фоизга камайтириш асосланган;
суғурта компанияларида электрон тижоратни қўллаш асосида мижозларни индентификациялаш жараёнини тартиб-тамойилларини соддалаштириш орқали молиявий йўқотишларни олдини олиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Электрон тижоратда молиявий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлар aсoсидa: 
тижорат банкларида тўлов хизматини тижоратлаштириш жараёнида нисбий устунлик, фойдаланишдаги ишончлилик, хавф-хатарлар, назорат омилларини таъсири орқали соф фойдани 1,8 баробарга ошириш бўйича таклиф “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан жорий қилинаётган тўлов тизимини тижоратлаштириш механизмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01-33/2731-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида банк фаолиятида янги тўлов сервисини жорий қилишда асосий омиллар аниқланган ва уларни оптималлаштиришга эришилган, ушбу жараёнда мижозларни фикри инобатга олиниб ва янги инновацион-диффузия модели амалиётда илк маротаба қўлланилган.  Натижада, 2020 йилнинг 9 ойи давомида банк даромадлари 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 3,9 млрд. сўмга ошган ва соф фойда 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 82 фоизга ўсиб, 5,5 млрд. сўмни ташкил этган;
мерчант аккаунт яратиш ва эквайринг тизимини жорий қилиш орқали тижорат банкларида меҳнат сарфини 10,5 фоизга камайтириш ҳамда тўлов сиёсатини оптималлаштириш бўйича таклифи “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан тўлов сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01-33/2731-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида банк амалиётида эквайринг тизимини жорий қилиш орқали марчант аккаунтларини очиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган, тўлов операцияларни амалга ошириш жараёнларини соддалаштиришга ва меҳнат сарфини 10,5 фоизга пасайтирган ҳолда банк ҳаражатларини 12 фоизга қисқаришига эришилган;
суғурта компанияларнинг электрон тижоратнинг бизнес жараёнларини бошқаришда аутсорсингдан фойдаланиш орқали трансакция харажатларини 13,2 фоизга камайтириш бўйича таклифи “Алском” суғурта ташкилоти акционерлик жамияти томонидан суғурта хизматини кўрсатиш жараёнида фойдаланилган (“Алском” суғурта ташкилоти акционерлик жамиятининг 2021 йил 16 июндаги 09-916-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида суғурта ташкилоти фаолиятида бизнес жараёнларни амалга оширишда IT - аутсорсинг хизматларидан фойдаланиш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилган. Натижада, 2020 йил давомида 2019 йилга нисбатан трансакция харажатлари 13,2 фоизга камайтирилган;
суғурта компанияларида электрон тижоратни қўллаш асосида мижозларни индентификациялаш жараёнини тартиб-тамойилларини соддалаштириш орқали молиявий йўқотишларни олдини олиш бўйича таклифи “Капитал суғурта” суғурта ташкилоти акционерлик жамияти томонидан таҳлил жараёнида фойдаланилган (“Капитал суғурта” суғурта ташкилоти акционерлик жамияти нинг 2021 йил 15 июндаги 01/1253-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида  электрон тижоратни амалга оширишда мавжуд молиявий йўқотишлар бўйича андеррайтинг жараёни сифатли ва оперативлиги оширилган ва суғурта қилиш механизми оптималлаштирилган, шунингдек 2019 йилнинг якуни бўйича суғурта ташкилотининг ҳаражатлари 1,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг  мос даврига нисбатан 15,5 фоизга камайиши кузатилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish