Sayt test rejimida ishlamoqda

Санакулов Акмал Лапасовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон водийси тупроқларининг микроэлемент таркиби ва микроўғитларнинг пахта етиштиришдаги самарадорлигини ошириш», 06.01.04–Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Qx12.

Илмий маслаҳатчи: Хошимов Фарход Ҳакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Сатторов Джуракул Сатторович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик; Ниязалиев Бегали Ирисалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Қориев Абдулла Абдухалилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон водийси тупроқларида B, Mn, Co, Cu, Zn, Mo ларнинг ялпи ва ўзлаштирилувчан шаклларини, профил бўйлаб тарқалиш қонуниятини аниқлаш, микроўғитларнинг чигит унувчанлигига таъсирини, метаболизмда кобальтнинг ролини аниқлаш ва уни қўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Зарафшон водийси шароитида ялпи ва ўзлаштирилувчан шаклдаги микроэлементлар миқдори воҳалар ва тупроқ типларида фарқланиши, уларнинг миқдори муҳит реакциясига, гранулометрик таркибига, гумусли ҳолатига, озиқ моддаларга боғлиқлиги (r>0,7) аниқланган;

микроэлементларнинг чигитларни ивитишда фойдаланиладиган концентрациялари (Co, Cu ва Zn - 0,01%, Mo ва B - 0,05%, Mn - 0,1%) ишлаб чиқилган;

сульфатли ва хлорли шўрланган шароитда микроэлементларнинг чигит унувчанлигига таъсири ва ушбу фонларда фойдаланиладиган микроэлемент турлари аниқланган;

кобальтнинг ғўзага таъсири, унинг физиологик аҳамияти, ўсимлик талабининг критик ва максимал даври ҳамда озиқланиш жараёнида кобальт ва NPKнинг ўзаро таъсири аниқланган;

ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишда кобальт микроўғитини қўллашнинг қулай меъёр, муддат ва усуллари ҳамда ҳосилдорликнинг ошиши ва маҳсулот сифатининг яхшиланиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тупроқларнинг микроэлемент таркиби, микроўғитларнинг пахта етиштиришдаги самарадорлигини ошириш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида:

«Пахта етиштиришда микроўғитлардан фойдаланишга оид тавсиялар» ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 22 мартдаги 02/20-264-сон маълумотномаси). Тавсияларни амалиётга қўллаш натижасида гектаридан 0,3-0,4 тонна қўшимча ҳосил олишга эришилган;

сульфатли ва хлорли шўрланган шароитлар учун чигитларни ивитишда фойдаланиладиган микроэлемент тузларига аниқлик киритилган, ушбу тадбирни қўллаш (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 22 мартдаги 02/20-264-сон маълумотномаси) натижасида жуда кучсиз сульфатли шўрланган шароитда марганецнинг 0,1% ва борнинг 0,05%, кучсиз ва ўртача шўрланган шароитда мис ва рухнинг 0,01% эритмалари чигитларнинг сульфатли шўрланишга, жуда кучсиз хлорли шўрланган шароитда эса борнинг 0,05 ва марганецнинг 0,1%, хлор билан кучсиз ва ўртача шўрланган шароитда молибденнинг 0,05% ва кобальтнинг 0,01% эритмалари чигитларнинг хлорли шўрланишга чидамлилигини ҳамда чигитларнинг унувчанлигини 2,8-9,1% оширган;

чигитни экишдан олдин кобальт сульфатнинг 0,01% эритмасида ивитиш ҳамда ғўзанинг шоналаш фазасида кобальтни 0,4 кг/га меъёрда қўллаш технологияси Самарқанд ва Навоий вилоят пахтачилик фермер хўжаликларида 2015–2016 йилларда жами 558,7 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 22 мартдаги 02/20-264-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан 0,3–0,4 тонна қўшимча ҳосил, 400–550 минг сўмгача соф фойда олиниб, энергиядан фойдаланиш самарадорлиги 0,27–1,71 бирликка ошиб, рентабеллик даражаси 26,5–28,5%ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish