Муртазаева Феруза Рашитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳозирги «аёллар насри» нинг бадиий ўзига хослиги (Виктория Токарева ва Зулфия Қуролбой қизи асарлари мисолида)», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1150.
Илмий раҳбар: Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Чўпонов Отаназар Отожонович, филология фанлари доктори, доцент; Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XX-XXI асрлар оралиғи рус ва ўзбек адабиётида яратилган ҳозирги «аёллар насри»нинг бадиий хусусиятларини Виктория Токарева ва Зулфия Қуролбой қизи ижоди мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар иккала ижодкор “аёл насри” намуналарининг асосий композицион техникаси монтаж, композиция психологизми, ички монологлар, ўзини-ўзи қадрлаш, идеолект, идеография, автоконцепт каби муаллифлик хусусиятларининг умумлаштирилган шакллари орқали амалга оширилиши аниқланган;
В.Токарева насрининг жанрий хусусияти қисқалик, аниқлик, экспресивлик, вазиятлилик, композициянинг соддалиги билан хосланган латифа ва масал таркибий қисмларининг синтези билан, З.Қуролбой қизи асарларининг жанрий тамойили реализм, романтизм, модернизм, постмодернизм, тасаввуф элементлари акс этган эпик ва драматик усуллар синтези билан белгиланиши асосланган;
ҳар иккала муаллиф ижодининг функционал-ғоявий муштараклиги замонавий «аёл насри»нинг бадиий-эстетик парадигмани, дунёни бадиий (поэтик, эстетик, жанрий) моделлаштиришни, икки «дунё»: оптимизм ва пессимизм, фаоллик ва пассивлик, қурбонлик ва худбинлик тўқнашувини, ҳар хил менталитет, ёндашувларни воқелантириш билан шартланганлиги асосланган;
В.Токарева ижодининг автоконцепцияси ва метафорик-поэтик тамойил билан йўғрилган ирония (пичинг), афористик урғу, ҳодисалар тавсифида динамиклик, интертекст (матнаро) ўйини каби, З.Қуролбой қизи ижодининг бадиий автоконцепцияси эса психологизм, пейзаж эскизлари, муаллиф кайфиятининг табиат билан уйғунлиги, композицион техникада антитеза (қарама-қаршилик) сингари услубий воситалар орқали таъминланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XX-XXI асрлар оралиғи ҳозирги рус ва ўзбек адабиёти «аёллар насри» қиёсий таҳлиллари жараёнида эришилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ўрганилган асарларда реализм, романтизм, модернизм, постмодернизм, тасаввуф тамойил ва усуллари, эпос ва драманинг ўзаро синтези, драматик тўқнашувларнинг эпик асарлардаги қаҳрамонларнинг ҳиссий тажрибаларида кузатилиши билан боғлиқ хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919 «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2965-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материалларининг илмий қарашлар, янгича адабий анъаналар доирасидаги ёндашувлар билан бойитилишига эришилган;
«аёл насри»да аёлларнинг дунёга бўлган махсус қарашлари, уларнинг ҳаёт ҳақидаги фалсафаси, бадиий адабиётда аёллар дунёси, ахлоқий масалалар, жамиятнинг қадрият координаталари, оила барқарорлигини рағбатлантирувчи омилларни шакллантиришга доир хулосалардан «Бухоро» телеканалида «Жамиятда замонавий аёл мавқеи» мавзусидаги «Адабий муҳит» теледастурини тайёрлаш ва эфирга узатишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 3 мартдаги 1/84-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг рус ва ўзбек адабиётидаги «аёллар насри»нинг замонавий вакиллари ҳақидаги тасаввурини кенгайтиришга эришилган;
ҳозирги «аёл насри» рус бадиий адабиётида турфа жанрлар, услубий, ғоявий ва тематик доираси билан ажралиб туриши, мураккаб динамик ҳодиса эканлиги, аёллар ҳикоячилигида чуқур сезгирлик, кенг интуиция, теран фалсафийликнинг етакчи эканлиги билан боғлиқ хулосалардан Россия рус маданият марказида «Рус тили ва адабиётини ўқитишнинг янги технологиялари» илмий-амалий семинари доирасида ташкил этилган «Россия ва Ўзбекистон замонавий адабиётида «аёллар насри» маърузасини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон рус маданияти марказининг 2020 йил 14 сентябрдаги 02-62-сон маълумотномаси). Натижада «аёл насри», «аёлларнинг дунёни идрок этиши», «аёл образларининг типологияси» каби мавзу билан боғлиқ тушунчаларни илмий муомалага киритишга эришилган.