Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Диёр Суннатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): «Умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Ped323.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Нурманов Абдуназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароит-ларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:        
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ғоявий-мафкуравий компетент-ликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари миллий фазилатлар (бағрикенглик, миллий ғурур, миллий ифтихор, бунёдкорлик) ва акмеошахс хусусиятларининг (шахсий ахборот хавфсизлиги, интеллектуал салоҳият, эътироф қозониш) амалий трансформацияси билан идентивлигининг бевосита барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришга доир компетенциялар тизими (когнитив, социал, шахсий, эмоционал, коммуникатив, умуммаданий) аналитик тафаккурнинг ривожланганлик даражаси, бадиий асарлар ва сиёсий нутқ, маърузалардан олинган матнларни таҳлил қилишга доир дискурсив ёндашувнинг праксиологик имкониятининг таъсирчанлигини оширишга йўналтирилган оператив қарор қабул қилиш механизмининг интернал англанганлигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш моделининг таълим субъектлари фаолиятининг мақсадга йўналганлиги, инвариатив мазмунли (умуммаданий компетенциянинг тузилмаси ва педагогик шарт-шароитлар, ёндашувлар, шакл ва воситалар) ва натижавий таркибий асослари умуммаданий компетенциялар тизимининг интеграцион жиҳатларини фаол фуқаролик позицияси билан қайта алоқасини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда шахсий ахборот хавфсизлигини таркиб топтиришга йўналтирилган ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш рефлексив технологияси ўқувчиларнинг субъектив нуқтаи назарини ривожлантиришга йўналтирилган вазиятли топшириқлар, гуруҳий мунозара, ўқув лойиҳаларини ижтимоий фанлар амалиётига вертикал ва горизонтал қўллашнинг дидактик имкониятларини интенсификациясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Умумтаълим мактаби ўқувчиларида ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш бўйича илмий натижалар: 
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ғоявий-мафкуравий компетент-ликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари миллий фазилатлар ва акмеошахс хусусиятларининг амалий трансформацияси билан идентивлиги бевосита барқарорлигини таъминлашга доир таклифлардан «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари» мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 01-02/2-2-197-сон маълумотномаси). Натижада «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» туркумига кирувчи ўқув предметларидан компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурларини амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини оширишга эришилган; 
ўқувчиларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришга доир компетенциялар тизими (когнитив, социал, шахсий, эмоционал, коммуникатив, умуммаданий) аналитик тафаккурнинг ривожланганлик даражаси, бадиий асарлар ва сиёсий нутқ, маърузалардан олинган матнларни таҳлил қилишга доир дискурсив ёндашувнинг праксиологик имкониятининг таъсирчанлигини оширишга йўналтирилган таклиф ва тавсиялардан А-026- рақамли «Болаликни муҳофазалашда катталар орқали ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик йўллари» мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 01-02/2-2-197-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришнинг диагностик воситаларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш моделининг таълим субъектлари фаолиятининг мақсадга йўналганлиги, инвариатив мазмунли (умуммаданий компетенциянинг тузилмаси ва педагогик шарт-шароитлар, ёндашувлар, шакл ва воситалар) ва натижавий таркибий асослари умуммаданий компетенциялар тизимининг интеграцион жиҳатларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар «Педагогик диагностика ва коррекция» дарслиги мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 89-03-5449-сон маълумотномаси). Натижада таълим олувчиларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва ҳаётий мақсадларни таркиб топтириш имкони кенгайтирилган; 
ўқувчиларда шахсий ахборот хавфсизлигини таркиб топтиришга йўналтирилган ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш рефлексив технологиясининг дидактик имкониятларини такомиллаш-тиришга оид таклиф ва тавсиялар «Педагогик диагностика ва коррекция» дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 89-03-5449-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантиришнинг дидактик таъминоти мустаҳкамланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish