Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипова Насиба Рўзматовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ халқлари педагогик тафаккурида ўзлик тарбиясининг дидактик воситалари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2017.3.PhD/Ped303. 
Илмий раҳбар: Сафарова Роҳат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Адизов Баҳтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ халқлари педагогик тафаккурида ифодаланган ўзлик тарбиясига оид дидактик воситаларни аниқлаш ҳамда улардан таълим амалиётида фойдаланишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ халқлари педагогик тафаккуридаги шариат, тариқат, маърифат, ҳақиқатга эришиш, “эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал”, ҳушёрлик, инсон – олий қадрият ва баркамол шахсни шакллантириш концепцияларига таяниб ўқувчиларда ўзликни англашнинг қарашларни қиёслаш, далилларни рефлексиялаш, фикрларни фаоллаштириш каби босқичлари мавжудлиги асосланган;
таълим-тарбия жараёнида тасаввуф таълимотида илгари сурилган педагогик-психологик ёндашувлар (қалб ва руҳ тарбияси, суврат ва сийрат бирлиги, вужуд поклиги, ҳурфикрлилик, руҳ латифлиги, яратувчанлик, ҳақиқатни англашга интилиш)нинг ўқувчи-ёшларда ўзликни англаш ҳиссини шакллантиришдаги имкониятлари суворалар, ҳикматлар, ҳадислар, ривоятлар, пандномалар, мақоллар каби дидактик воситалар ҳамда суҳбат, диалог, таҳлил, бадияхонлик, импровизация, китобхонлик методларини изчилликда қўллаш асосида ривожлантирилган; 
ўқувчиларда ўзликни англаш ҳиссини шакллантириш жараёнида Шарқ халқлари педагогик тафаккури маҳсули бўлган асотирлар, афсоналар, тошбитиклар, ҳадислар, ҳикматлар, мақомлар, суворалар, фольклор мусиқаси, достонлар, эртаклар, мақоллар каби дидактик воситалардан фойдаланиш механизмлари рефлексияга таяниш асосида такомиллаштирилган; 
“Аждодлар мероси воситасида ўқувчи-ёшларда ўзликни англаш ҳиссини шакллантириш модели” шахснинг билиш фаолияти, маънавий эҳтиёжларини ҳисобга олиш, маданий дунёқарашини бойитиш, ўз-ўзини ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенцияларни шакллантириш жараёнларига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган. 
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ халқлари педагогик тафаккурида ўзлик тарбиясининг дидактик воситаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
Шарқ халқлари педагогик тафаккуридаги шариат, тариқат, маърифат, ҳақиқатга эришиш; “эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал”; ҳушёрлик; инсон – олий қадрият ва баркамол шахсни шакллантириш концепциялари, ўқувчиларда ўзликни англаш ҳиссини шакллантириш жараёнида Шарқ халқлари педагогик тафаккури маҳсули бўлган асотирлар, афсоналар, тошбитиклар, ҳадислар, ҳикматлар, мақомлар, суворалар, фольклор мусиқаси, достонлар, эртаклар, мақоллар каби дидактик воситаларга оид ёндашувлардан Ф1-ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа (2012-2016 йй.) доирасида яратилган “Педагогика” энциклопедиясининг III жилдини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 89-04-2446-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи-ёшларда ўзликни англашга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида тасаввуф таълимотида илгари сурилган педагогик-психологик ёндашувлар – қалб ва руҳ тарбияси, суврат ва сийрат бирлиги, вужуд поклиги, ҳурфикрлилик, руҳ латифлиги, яратувчанлик, ҳақиқатни англашга интилиш дидактик воситалар ва методларни изчилликда қўллаш имкониятини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчи-ёшларда ўзликни англашга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида тасаввуф таълимотида илгари сурилган педагогик-психологик ёндашувлар (қалб ва руҳ тарбияси, суврат ва сийрат бирлиги, вужуд поклиги, ҳурфикрлилик, руҳ латифлиги, яратувчанлик, ҳақиқатни англашга интилиш) ва тасаввуф илмидаги педагогик ғояларнинг ўқувчи-ёшларда ўзликни англаш ҳиссини шакллантиришдаги имкониятларига оид таклифлардан ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида яратилган “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига сингдириладиган Шарқ педагогик тафаккури дурдоналари воситасида ўқувчи-ёшларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш йўллари” номли методик қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 89-04-2446-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ўзликни англашнинг қарашларни қиёслаш, далилларни рефлексиялаш, фикрларни фаоллаштириш, аксиологик тафаккурни ривожлантириш самарадорлигини оширилишига хизмат қилган;
Шарқ халқлари педагогик тафаккури намуналари воситасида ўқувчи-ёшларда шахснинг билиш имкониятлари, эҳтиёжларини ҳисобга олиш, маънавий дунёқарашини бойитиш, ўз-ўзини ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенцияларини шакллантиришга доир илмий-методик тавсия, ишланмалардан умумий ўрта таълим мактаблари амалиётида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 89-04-2446-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ўзликни англаш ҳиссини шакллантириш жараёнида Шарқ халқлари педагогик тафаккури маҳсули бўлган асотирлар, афсоналар, тошбитиклар, ҳадислар, ҳикматлар, мақомлар, суворалар, фольклор мусиқаси, достонлар, эртаклар, мақоллар каби дидактик воситалардан фойдаланиш механизмини аниқлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish