Sayt test rejimida ishlamoqda

Боқиев Ғуломжон Очиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим турлари орасида узвийликни таъминлаш технологияси», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped601.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Файзуллаева Гулчехра Шарипбоевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳамда малака ошириш таълим турлари орасида узвийликни таъминлашнинг илмий-методик асослари ва технологиясини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий ҳамда малака ошириш таълим турларининг узвийлигига таъсир этувчи ижтимоий тузилмавийлик, функционал мутаносиблик, асослилик, илмийлик каби омиллар ички ва ташқи боғланишларнинг мантиқий кетма-кетлиги, ижтимоий буюртма, таълим натижалари, мотивацион йўналганлигини белгилаш асосида аниқланган;
умумкасбий фанлар ва касбий фаолият мазмуни узвийлиги контекстида педагогик компетентлиликни ривожлантиришнинг мотивацион, когнитив, рефлексив ва танқидий баҳолаш каби дидактик имкониятлари олий ҳамда малака ошириш таълими ўқув жараёнлари компонентларининг ўзаро мос элементлари ўқув-меъёрий, иштирокчилар тайёргарлиги, ўқув фаолияти мазмунини интеграциялаш асосида аниқлаштирилган; 
олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курсларининг интеграллашган ўқув предметлари узвийлигини таъминлашнинг талабни аниқлаш, ахборотни танлаш, меъёрлаштириш, баҳолаш мезонлари асосида таълим узвийлигининг ташкилий-коммуникатив, касбий-интеллектуал педагогик парадигмалари мазмуни аниқлаштирилган;
бўлажак мутахассис кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-услубий таъминот фанлараро алоқадорлик ҳамда мавзулараро горизонтал ва вертикал кесишув амалиёти, касбий тайёргарлик даражаларини мустақил равишда ахборотли, фаолиятли ва новаторлик каби баҳолаш параметрларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳамда малака ошириш таълим турлари орасида узвийликни таъминлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
олий таълим босқичлари ҳамда малака ошириш таълимининг узвийлигига таъсир этувчи омиллар (ижтимоий тузилмавийлик, функционал мутаносиблик, асослилик, тажриба, илмийлик каби), Давлат таълим стандартлари ва Давлат талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмунининг мантиқий кетма-кетлиги, технологик ечими, мотивацион йўналтирилганлиги таҳлилига оид таклифлари педагогика тайёрлов йўналиши учун “Педагогик маҳоратни ривожлантириш стратегиялари” фанининг ўқув-услубий таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3617 – сон маълумотномаси). Натижада педагогика ва психология тайёрлов йўналиши бўйича мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курсларининг интеграллашган ташкилий-тузилмаси, узвийлашган ўқув предмети мазмунини тизимлаштириш босқичлари (талабни аниқлаш, ахборотни танлаш, меъёрлаштириш, баҳолаш) га оид таклифлари асосида “Педагогика ва психология” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Педагогика назарияси ва тарихи”, “Педагогик маҳорат”, “Педагогик технология”, “Қиёсий педагогика” ўқув модуллари бўйича услубий таъминоти ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3617 – сон маълумотномаси). Мазкур ўқув материаллари олий таълимнинг “Педагогика ва психология” бакалавриат таълим йўналиши ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;  
бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик имкониятлари, олий таълим босқичлари ҳамда малака ошириш таълими узвийлигини таъминлаш йўналишлари, ўқув-услубий таъминотни такомиллаштириш, фанлараро алоқадорлик ҳамда мавзулараро горизонтал ва вертикал кесишув амалиёти, касбий тайёргарлик даражаларини мустақил равишда баҳолаш мезонларига оид тавсиялари олий таълимнинг “Педагогик рискалогия”, “Педагогиканинг долзарб масалалари”, “Педагогик фаолиятга кириш” фанлари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим йўналиши тингловчилари учун “Педагогик маҳоратни ривожлантириш стратегиялари” фанини фанлараро алоқадорлик воситасида ўқитиш бўйича электрон ва ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3617 – сон маълумотномаси). Мазкур электрон ва ўқув қўлланмалар олий ҳамда малака ошириш таълим турлари жараёнида касбий мотивацияни шакллантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish