Sayt test rejimida ishlamoqda

Эронов Ёқуб Қуватовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Церебрал фалажи бор болаларда тиш кариеси комплекс профилактикаси ва даволашни олиб бориш», 14.00.21 –  Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1258
Илмий раҳбар: Мирсалихова Феруза Луқмоновна, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01 
Расмий оппонентлар: Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муртазаев Саидмуродхон Саидаллоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санк-Петербург давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: церебрал фалажи билан касалланган болаларда тиш кариесининг комплекс профилактикаси ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
церебрал фалажи билан касалланган болаларда тиш кариеси касаллигини келтириб чиқарадиган руҳий ҳолатнинг бузилиши, оғиз бўшлиғи патоген микрофлоралар сонининг ошиши, оғиз бўшлиғи кандидози каби хавф омиллар аниқланган;
церебрал фалажи билан касалланган болаларда тиш кариеси касаллигини ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда оғиз суюқлигининг баъзи биокимёвий кўрсаткичларининг ошиши тиш кариесини келиб чиқишидаги боғлиқликлари аниқланган;
церебрал фалажи билан касалланган болаларда оғиз бўшлиғи суюқлигининг физик-кимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши кариес касаллигининг келиб чиқишидаги етакчи омил бўлиши асосланган;
тиш кариесини церебрал фалажи билан касалланган болаларда эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олиш профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқилган;
Кальмазин дори-воситасининг клиник самарадорлигини церебрал фалажи касаллиги билан касалланган болаларда стоматологик касалликлар ва тиш кариесини даволашда самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Церебрал фалажи билан касалланган болаларда тиш кариесини эрта ташхислаш, даволашни клиник асослаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мия фалажи билан касалланган болалар орасида тиш кариеси ривожланиши ва унинг даволаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Мия фалажи билан касалланган болаларда тиш кариесини комплекс даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-р/610-сон маълумотномаси). Натижада мия фалажи бор болаларда тиш кариеси  комплекс даволаш усулли кариес касаллигини камайтириш ва асоратларини олдини олиш имконини берган;
мия фалажи билан касалланган болаларда тиш кариесини эрта ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Мия фалажи билан касалланган болаларда тиш кариесини профилактик алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-р/609-сон маълумотномаси). Натижада церебрал фалажи билан касалланган болаларда тиш кариесини камайтириш ва олдини олишда она ҳомиладорлигидан боланинг ўсмирлик давригача бўлган вақт оралиғида ота оналар мотивациясини кучайтириш ҳамда кариес касаллиги церебрал фалажли болаларда камайтириш имконини берган;
церебрал фалажи билан касалланган болаларда тиш кариесини эрта ташҳислаш, даволашни клиник асослаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Бухоро, Ромитан, Вобкен, Ғиждувон ва Когон туманлари марказий тиббиёт бирлашмаларининг стоматологик поликлиникалари амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-д/273-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши церебрал фалажи билан касалланган болалар орасида стоматологик касалликлар ва тиш кариеси ривожланиши истиқболини белгилаш, парвариш қилиш, касалликни олдини олишни истиқболини белгилаш орқали тиш кариеси тарқалишини камайтириш ва асоратларини олдини олишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish