Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Суннатулла Саторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир панкреатитнинг йирингли-септик асоратларида дифференциаллашган иммунотерапия», 14.00.36 - Аллергология ва иммунология, 14.00.27 – Хирургия  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib801
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Мамур Мустафоевич, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Мусаходжаева Дилором Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Тешаев Октябр Рухиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўткир панкреатитга чалинган беморларда иммун тизими етишмовчилигини аниқлаш ва йирингли-септик асоратларни даволашда дифференциялашган иммунотерапияни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир панкреатитда иммун тизим реакциясининг кечиши иммун тизим жавоб босқичига боғлиқ эканлиги аниқланган;
оғир кечувчи ўткир панкреатит мавжуд беморларда иммун тизими етишмовчилиги ривожланиши оқибатида стерил панкреатитнинг йирингли яллиғланишига ўтиши ва кейинчалик йирингли асоратларнинг юзага келиши аниқланган;
илк бор ўткир панкреатитга чалинган беморларда иммун тизими етишмовчилиги синдроми оғирлик даражасини баҳолаш учун дастур яратилган ва стерил панкреатитни йирингли-ялиғланишга ўтишини, септик асоратлар ривожланиши эҳтимолини башоратлаш имконини берган бўлиб,  бунда қиёсий иммунотерапия ўтказиш лозимлиги исботланган; 
илк бор оғир кечувчи ўткир панкреатитнинг эрта босқичларида ишлаб чиқилган алгоритм асосида дифференциялашган иммунотерапияни ўтқазилиши самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир панкреатитнинг йирингли-септик асоратларида дифференциаллашган иммунотерапия бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ўткир панкеатитнинг йирингли-септик асоратларини қиёсий иммунотерапияси бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўткир панкреатитни комплекс даволашда иммун тизими ўзгаришларига асосланган терапия» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 8н-р/533сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада ёритилган ўткир панкреатитда иммуномодулятор полиоксидоний препаратини қўлланилиши даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ўткир панкреатит классификацияси қайта таҳлилларига асосланган замонавий даволаш  бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўткир панкреатит Atlanta 2012 йил классификацияси  қайта таҳлилларига асосланган замонавий даволаш тамойиллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 8н-р/532-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома ўткир панкреатитни 2012 йилда Атланта классификацияси асосида даволаш стратегияси ёритилган ва ушбу касалликни иммунотерапевтик босқичма-босқич даволашнинг самарали амалга ошириш имкони яратилган.
ўткир панкреатитнинг йирингли-септик асоратларида дифференциаллашган иммунотерапия бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига жумладан, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Ромитан ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаларининг клиник амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 08-04/5068-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўткир панкреатит билан хастланган беморларни комплекс хирургик даволашининг бевосита натижалари яхшиланишига, касалликнинг йирингли-септик асоратлари ва ўлим фоизининг камайиши, шифохонада бўлиш ўртача давомийлиги қисқаришига ва беморларнинг эрта ижтимоий-меҳнат реабилитациясига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish