Рузиев Ахтам Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Носпецифик ярали колитда жарроҳлик амалиётидан кейинги даврдаги комплекс лимфа терапия», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib987.
Илмий раҳбар: Эгамов Юлдашали Сулайманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Земляной Вячеслав Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Москва давлат медико-стоматология университети»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: носпецифик ярали колит билан оғриган беморларнинг қорин бўшлиғидаги регионал гомеокинезни тартибга солишда эндомезентериал лимфатик терапиянинг лимфологик тамойилларидан фойдаланган ҳолда даволаш натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба ости ҳайвонларда ярали колит экспериментал модели яратилган ва носпецифик ярали колитда клиник патогенетик ўзгаришларни келиб чиқиш механизмлари аниқланган;
экспериментал модел ёрдамида ошқозон-ичак тизимида бўладиган патологик ўзгаришлар натижасида юзага келадиган ичак тутқичи ва деворларидаги микролимфа томирларидаги морфологик ўзгаришлар микролимфоциркулциянинг таъсир этиши аниқланган;
носпецифик ярали колитни операциядан кейинги даврда комплекс даволашда қўлланилган эндомезентериал лимфатроп терапия усулининг ичаклар тизимидаги регионал гомеокинезни тартибга солишда афзаллик томонлари мавжудлиги аниқланган;
носпецифик ярали колитни операциядан кейинги даврда комплекс даволашда эндомезентериал лимфатроп терапия усулини қўллаш ривожланиши мумкин бўлган ичак асоратланишларининг олдини олиши, ўлим холатларини ва бемор шифохонадаги ётоқ кунларининг қисқаришига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Носпецифик ярали колитни комплекс даволашда операциядан кейинги даврда эндомезентериал лимфотроп терапияни қўллаш орқали асоратланишларининг олдини олишдаги натижаларни яхшилаш бўйича олинган илмий хулосалар асосида:
операциядан кейинги даврда носпецифик ярали колитнинг даволаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Операциядан кейинги даврда носпецифик ярали колитнинг комплекс терапияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 8н-р/460-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар операциядан кейинги даврда ичак асоратланишларининг олдини олиш орқали носпецифик ярали колит билан касалланган беморларни хирургик даволашни самарадорлигини ва сифатини оширишга имкон берган;
носпецифик ярали колитни лимфатик даволаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Носпецифик ярали колитни лимфатик даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/679-сонли маълумотномаси). Услубий тавсиялар операциядан кейинги даврда ярали колит билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилашга, асоратланишларнинг олдини олишга ёки кескин камайтиришга хизмат қилган;
носпецифик ярали колит билан касалланган беморларни операциядан кейинги даврда комплекс лимфотроп даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон, Бухоро, Наманган вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказларининг, шунингдек, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июндаги 08-09/6578-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши носпецифик ярали колит билан операциядан кейинги комплекс даволашда лимфотроп усулни қўллаш орқали ичак асоратланишларининг олдини олиш ёки кескин камайтириш имконини берган.