Орипова Мехринисо Рахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон саркомаларини эрта ташхислашни муккамаллаштиришда цитогенетик ва иммуогистохимик таҳлил методларининг аҳамияти», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Тib657.
Илмий раҳбар: Джураев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06. 2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Нодир Махматқулович, тиббиёт фанлари доктори, Исроилов Ражжабой, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: .Sarvodaya cancer institute. India (Ҳиндистон)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бачадон мезенхимал ўсмаларини тадқиқотнинг цитогенетик ва иммунгистокимёвий усуллари билан эрта ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон саркомасининг эрта ташхисотида магнит резонанс томография сезувчанлигининг юқорлиги, ташхисотида бу мезон ҳам КТ билан деярли бир хил Мэттьюст корреляция коэффициенти ўртача 0,66 ва Юден индексининг ўртача йиғиндиси 0,6 «одатда тавсия қилиниши мумкин эмас» индексининг кўрсаткичи асосланган;
ўсма ҳужайраларининг морфологик тавсифи, цитогенетик хусусиятлари хромосом абберацияси, пролифератив фаоллиги ва бачадон мезенхимал ўсмасининг ҳужайравий апатози (Ki-67ва p53) саркома ривожланишининг юқори хавфи билан беморлар гуруҳларини ажратиш имконини берган;
илк маратоба операциягача бўлган даврда бачадон саркомасининг гистологик турини ташхислаш учун ультратовуш назоратида бачадон трепанбиопсия амалга оширилган;
хромосом абберация, пролифератив фаоллик даражаси ва бачадон мезенхимал ўсмасининг ҳужайравий апоптозини дифференциал ташхисотида олиб бориладиган операция хажми ва операциядан кейинги даволаш тактикасини танлаш ва касалликнинг кечишини башоратлаш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон саркомаларни эрта ташхислашни мукамаллаштиришда цитогенетик ва иммуногистохимик таҳлил методларни аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
Бачадон саркомаларни эрта ташхислашни мукамаллаштиришда цитогенетик ва иммуногистохимик таҳлил усуллари ёрдамида олинган илмий натижалар асосида «Бачадон саркомаларни эрта ташхислашда инструментал, цитогенетик ва иммуногистокмиёвий таҳлил усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 8н-д/188-сон маълумотномаси). Натижада аёлларда бачадон саркомаларни эрта ташхислашда цитогенетик ва иммуногистокмиёвий таҳлил усуллари ёрдамида олинган натижаларни таҳлил қилиш касалликни даволаш тактикасини танлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
Бачадон саркомаларни эрта ташхислашни мукамаллаштиришда цитогенетик ва иммуногистокимёвий таҳлил усулларини аҳамиятини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг Бухоро ва Жиззах вилоятлари филиалларининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 июлдаги 08-09/7829-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бачадон саркомаларни ташхислашда мутант гени р53 супрессор экспрессиясининг мавжудлиги р53 мутант гени экспрессиясини такомиллашиб борувчи ўсма жараёни билан корреляция қилувчи ва касалликни башоратлашга манфий таъсир қилувчи омил сифатида баҳолаш, бачадон саркомасида Кi-67 антиген экспрессияси бўйича аниқланувчи ўсма ҳужайраларининг юқори пролифератив фаоллиги бу беморларнинг яшаб кетишида нохуш молекуляр генетик омил сифатида баҳолаш имконини берган.