Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Акбар Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тугалланган нуқсонларни олинадиган тиш протезлари билан протезлашнинг хусусиятлари», 14.00.21 - Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.2.PhD/Tib1231.
Илмий раҳбар: Акбаров Абзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Орешако Олег Васильевич, тиббиёт фанлари доктори; Муртазаев Саидмуродхон Саидалоевич, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Наварра университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тугалланган нуқсонларни олинадиган тиш протезлари билан протезлашнинг хусусиятларини аниқлаш ва даволашда протез хом ашёсини танлашнинг мезонларини ишлаб чиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қисман тишсизликда хар хил хомашёли тиш протезларидан фойдаланганда протез юзасининг гигиеник холати оғиз бўшлиғи микрофлорасига таъсири асосланган;
термопласт хом ашёли протезлар юзасида, акрил асосли протезлар юзасига қараганда агрессив кўринишдаги бактериялар ва Candida типидаги замбуруғларнинг йиғилиб қолиши нисбатан камлиги исботланган;
«corega tabs» билан тиш протезларини тозалаш ва дезинфекциялаш ортопедик даволаш сифатини ошириши ва оғиз бўшлиғи саломатлигига ижобий таъсири асосланган; 
олинадиган тиш протезларидан фойдаланувчи қисман тишсизлиги бўлган беморлар учун протездан фойдаланиш учун критерийлар ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тугалланган нуқсонларни олинадиган тиш протезлари билан протезлашнинг хусусиятларини аниқлаш ва даволашда протез хом ашёсини танлашнинг мезонларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тугалланган нуқсони бор беморларда турли хом ашёли олинадиган тиш протезлари билан протезлашда оғиз бўшлиғи холатини таъсирланишини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Турли хил  хом ашёли олинадиган тиш протезларидан фойдаланганда огиз бушлиги холатини бахолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 8н-р/651-сон маълумотномаси). Натижада турли материаллардан тайёрланган олиб қўйиладиган тиш протезларининг оғиз бўшлиғининг ҳолатини аниқ баҳолаш имконини берган;
тугалланган нуқсонлари бор беморларда олинадиган тиш протезлари  юзасининг гигиеник холатини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Олинадиган тиш протезлари юзасининг гигиеник холатини аниклаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 8 н-р/651-сон маълумотномаси). Натижада қисман ёки тўлиқ тишсизлиги бўлган беморларнинг тиш протезлари юзаси гигиеник холатини даражасини баҳолаш имконини берган;
тугалланган нуқсонларни олинадиган тиш протезлари билан протезлашнинг хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ғиждувон, Вобкент, Ромитан туман тиббиёт бирлашмалари ва Когон шаҳар стоматология поликлиникаси амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 8н-д/4-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши олинадиган протез юзасининг гигиеник ҳолатини аниқлаш ва турли материаллардан тайёрланган олинадиган тиш протезлардан фойдаланганда оғиз бўшлиғи ҳолатини таҳлил қилиш учун самарали тизимни ишлаб чиқишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish