Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Муқаддас Шамуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Махсус хусусиятли мато ипларини оҳорлаш учун композиция таркиби, олиниши ва хоссалари», 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш бериш (кимё фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/К271.
Илмий раҳбар: Рафиқов Адҳам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.T.08.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ихтиярова Гульнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор; Хамидова Венера Джавдатовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсус хоссали тўқималар пахта калавасини охорлаш учун коллаген асосидаги композициянинг таркибини, олиниш усулларини ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор пахта ипларини коллаген асосидаги композиция билан охорлаш таркиби ва усули ишлаб чиқилган;
коллагеннинг бирламчи ва иккиламчи аминогуруҳлари билан пахта иплари целлюлозасининг гидроксил гуруҳлари ўртасида янги молекулалараро водород боғларининг ҳосил бўлишлиги исботланган;
коллаген эритмаси билан охорланганда тола ва ипларнинг микроструктураси ва морфологияси яхшиланиши, уларнинг диаметри камайиши ва текисроқ ҳолатга келишлиги аниқланган;
охорловчи эритманинг таркибини ва уни қўллаш усулини ипларнинг физик-механик хоссаларига ва олинган матонинг ёнғин-техник хоссаларига таъсири аниқланган;
махсус хоссали матоларнинг оловбардошлик ва мустахкамлик кўрсаткичлари танда ва арқоқ ипларини тўқишдан олдин оловбардош композиция билан охорлаш йўли билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Махсус хусусиятли тўқимачилик материаллари учун охорловчи композиция таркиби, олиниши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта ипларини охорлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (FAP 01391, 2019 й.). Натижада, усулнинг қўлланилиши тўқиш сифатини яхшилаш имконини берган; 
коллаген асос қилиб олинган композиция билан танда ипларини охорлаш ва охорланган иплар асосида тўқима олиш технологияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги «SUVYULDUZ TEKSTIL» ва “KNYAZ BABY” хусусий корхоналарида амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 04/18-2744-сон маълумотномаси). Натижада, композициянинг асосий таркибий қисми тери чиқиндиларидан ажратиб олинадиган табиий маҳсулот эканлиги, унинг таннархини пасайтириш ва охорлаш учун ишлатилаётган аралашмаларга эҳтиёжни қондириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish