Юсупов Дилшод Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Экологик соф электротехнологик усулда ипак қурти уруғини зарарсизлантириш ва авжлантириш», 05.05.07–Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2113
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Ашираф, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. DSс.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Исақов Абдусаид Жалилович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Олимжон Турсунбаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тут ипак қурти энергоресурсларини минимал сарфида махсулдорлигини оширувчи тут ипак қурти уруғини электр фаоллашган сувда (ЭФС) ювиш авжлантириш ва ультрабинафша нурда (УБН) зарарсизлантириш ва авжлантириш электр технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
ипак қурти уруғини электр фаоллашган сув билан ювиш, авжлантириш ҳамда ультрабинафша нур таъсирида зарарсизлантириш ва авжлантириш технологияси асосланган;
ювишда электр фаоллашган сувнинг ипак қуртига авжлантирувчи таъ-сири ва электротехнологик параметрлари аниқланган;
ультрабинафша нурни зарарсизлантирувчи ва авжлантирувчи мақбул таъсири ҳамда электр технологик параметрлари аниқланган;
тут ипак қурти ҳаётчанлигини электр фаоллашган сув рН ва ультраби-нафша нур кўрсаткичига, электр фаоллаштиргич қурилмасидаги параметрлар сувнинг электр қаршилиги, қувват ва сувнинг ҳароратига боғлиқлигини ифодаловчи математик моделлар қурилган;
тухумлар эстивация ва диапауза вақтида электр фаоллашган сувда хавф-сиз бўлиш вақти аниқланган;
электротехнологик таъсирлар махсулдорликни ошишига, жонланиш бирдамлиги ва жонланиш фоизи кўрсаткичлари ҳамда кичик ёшларда қурт ҳаётчанлиги яхшиланишига олиб келиши аниқланган;
электр фаоллашган сув ва ультрабинафша нурни ипак қурти касаллик-лари спораларини зарарсизлантиришда мақбул параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик соф электро-технологик усулда ипак қурти уруғини зарарсизлантириш ва авжлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
ипак қурти уруғини зарарсизлантириш ва авжлантириш технологиясига дастлабки талаблар тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2021йил 10 февралдаги № 3-1/216 маълумотномаси). Натижада, тут ипак қурти уруғларини зарарсизлантирувчи ва авжлантирувчи ҳар бир қути хисобида 4 кг қўшимча пилла олувчи, экологик соф электро-технологияни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ипак қурти уруғини электр фаоллашган сув ва ультрабинафша нурнинг энг мақбул параметрлари билан зарарсизлантириш ва авжлантириш Наманган вилоятининг «ЧОРТОҚ АГРОПИЛЛА ИНВЕСТ» МЧЖ ҳамда «СОФ ИПАК ИНВЕСТ» МЧЖ ларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Респуб-ликаси «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2021 йил 10 февралдаги № 3-1/216 маълумотномаси). Натижада, тут ипак қурти уруғларини зарарсизлантириш жараёнлари экологик соф электротехнологияси билан такомиллаштириб, сув сарфни 2 мартагача камайтириш ҳамда УБН билан тут ипак қурти уруғини касаллик спораларидан зарарсизлантириб авжлантириш имконияти яратилган;
ипак қурти уруғини электр зарарсизлантириш қурилмасининг лойиҳа конструкторлик хужжатлари (дастлабки талаблар техник топшириқлар, тех-ник шарт ва техник хужжатлар) «BMKB-Agromash» АЖда лойиҳалаш жараё-нига тавсия этилган.