Sayt test rejimida ishlamoqda

Матёкубов Ўткир Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мобиль алоқа тизимлари ишончлилигини баҳолаш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш”, 05.04.02 – Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, тола-оптик алоқа тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2215.
Илмий раҳбар: Давронбеков Дилмурод Абдужалилович, техникафанларидоктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкентахбороттехнологиялариуниверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар:техника фанлар доктори, профессор, Рахимов Бахтиёржон Неъматович; техника фанлар номзоди, доцент, Ярмухамедов Алишер Агбарович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мобиль алоқа тизимининг ишончлилигини баҳолашнинг моделларини, алгоритмларини ва аналитик ифодаларини ҳамда узлуксиз энергия билан таъминлаш тузилмасини ва ишлаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таянч станция, контроллер ҳамда мис кабель, оптик тола, радиореле алоқа линияли тизимнинг ишончлилигини баҳолаш моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
алоқа линиялари захираланган таянч станция - контроллер тизимини ишончлилигини баҳолаш моделлари ва аналитик ифодалари ишлаб чиқилган;
мобиль алоқа таянч станцияларининг вазият марказидаги ҳамда марказдан четдаги ҳолатлари тизимларининг тузилмавий ишончлилигини ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
таянч станциянинг узлуксиз энергия билан таъминлаш тизимини қуриш тамойили ва ишлаш алгоритми яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мобиль алоқа тизимлари ишончлилигини баҳолаш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида: 
таянч станция, контроллер ҳамда мис кабель, оптик тола, радиореле алоқа линияли ва алоқа линиялари захираланган таянч станция - контроллер тизимларининг ишончлилигини баҳолаш моделлари, аналитик ифодалари, алгоритмлари ва дастурий таъминотлари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «ALOQALOYIHA» ДУК ҳамда «UNICON.UZ» ДУКга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 2 июндаги 33-8/3972-сон маълумотномаси). Натижада мобиль алоқа тизимининг ишончлилик кўрсаткичларининг ҳисоблаш вақти 2 баробаргача қисқарган;
мобиль алоқа таянч станцияларининг вазият марказидаги ҳамда марказдан четдаги ҳолатлари тизимларининг тузилмавий ишончлилигини ҳисоблаш алгоритмлари ва таянч станциянинг узлуксиз энергия билан таъминлаш тизимини қуриш тамойили ва ишлаш алгоритми «Ўзбектелеком» АК «Узмобайл» филиалига ҳамда «FALCON TELECOM EXPERT» МЧЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 2 июндаги 33-8/3972-сон маълумотномаси). Натижада мобиль алоқа тизимининг ишончлилиги ва тузилмавий ишончлилигини баҳолаш вақтини 2 баробаргача қисқартиришга эришилган, таянч станция – таянч станция контроллери тизимида иккита захира линиясидан фойдаланиб юқори даражадаги ишончлилик ҳамда самарадорликка эришилган, мобиль алоқа тизимидаги рад этишларни тадқиқ қилишда Тейла Вейджа моделида олинган натижалар реал носозликлардан 10 фоизгача фарқланган, таянч станция электр энергия таъминоти тизимининг узлуксиз ишлаш самарадорлигини 3-3,5 фоизга оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish