Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Зиёдахон Азимжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Деформацион хусусиятлардан фойдаланиб яхлит шаклланган буюмларни ишлаб чиқариш усулларини яратиш», 05.06.04 - «Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2018.4.PhD/T939
Илмий раҳбар: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01
Расмий оппонентлар: Нигматова Фатима Усмановна- техника фанлари доктори, профессор, Пулатова Сабохат Усмановна -техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади материалнинг (табиий мўйна мисолида) деформацион хусусиятларидан фойдаланиб яхлит шаклланган тикув буюмларининг ресурстежамкор ва полимер композиция орқали шакл мустаҳкамлигини таъминлашни назарда тутувчи усулни ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий мўйнадан яхлит шаклланган бош кийимини тайёрлаш имконини берувчи коллаген таркибли  полимер композициясининг  коллаген, акрил кислотаси, калий персульфат ва сувдан иборат янги муқобил таркиби аниқланган;
коллаген таркибли полимер композицияни қўллаб турли мўйналардан яхлит бош кийим тайёрлашда юқори шакл барқарорлигини таъминловчи тикув технологиясининг оптимал режимлари ишлаб чиқилган;
полимер композиция билан ишлов берилган мўйнанинг сегмент радиуси, сегмент баландлигига боғлиқ холда деформациялашга йўналтирилган куч, узилиш кучи, узилишдаги узайиши, бикрлиги каби кўрсаткичларининг рационал қийматлари аниқланган;
коллаген асосли полимер композицияси қопламасига эга бўлган табиий мўйнанинг шакл хосил қилиш хусусиятини баҳоловчи чўзувчи кучнинг йўналиш бурчаги ва унинг миқдорига нисбий узайишларининг ўзгариши орасидаги ўзаро боғланишлари ишлаб чиқилган ва шакл хосил қилиш кўрсаткичларига полимер композициянинг таъсир даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Материалларни ва тикув буюмлари деталларини ишлаб чиқариш сифатини оширишга қаратилган ва ресурстежамкор янги технологияни ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
таркибида коллаген бўлган полимер композицияли (табиий мўйна) материални ҳосил қилиш усулига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агенглигининг ихтирога патенти (IAP 20180094) олинган. Натижада табиий муйнанинг деформацияланувчи хусусиятини хисобга олган холда ресурстежамкорлик асосида яхлит шаклланган буюмларни ишлаб чикариш имконини берган;
яратилган тикув буюми деталларини полимер композицияни қўллаш орқали яхлит шакллантирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш янги технологияси «Меховая мода» тикувчилик корхонасида (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2019 йил 9 октябрдаги №МЗ-3/2612-сон маълумотномаси) ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Тадбиқ этиш натижасида модернизациялашган технологиясини ишлаб чиқаришдаги қиёсий таҳлили асосида меҳнат унумдорлиги 2 баробар ошишига эришилган;
материалларнинг деформацион хусусиятларини яхшилаш асосида тикув буюмларини ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси «JAMA STYLE» МЧЖда (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 25 октябрдаги №ФЖ-14-5739-сон маълумотномаси) тадбиқ қилинган. Корхонага жорий этилиши натижасида тикув буюми ишлаб чиқариш самарадорлиги 10 фоизгача ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish