Sayt test rejimida ishlamoqda

Назирова Зулфия Рустамовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб ёшидаги болаларда аллергик кўз касалликларининг клиник-иммунологик ташхиси хусусиятлари», 14.00.36–Аллергология ва иммунология  ва 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib147.

Илмий раҳбарлар: Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори,  доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика иммунология илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.50.01.

Расмий оппонентлар: Бахритдинова Фазилат Арифовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мактаб ёшидаги болалар кўз аллергик касалликларини кўз ёши суюқлиги диагностик аҳамиятли кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда клиник-иммунологик ташхислашни такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор болалар кўз соҳаси аллергик реакцияларида кўз ёши суюқлигининг  клиник-иммунологик ва биокимёвий кўрсаткичлари комплекс тарзда аниқланган;

болалар кўз аллергик касалликларида кўз ёши суюқлиги иммунологик ва биокимёвий тадқиқотларнинг диагностик аҳамияти аниқланган;

кўз ёши иммуноглобулинлари ва цитокинлари гематоофтальмик барьернинг ўтказувчанлигидаги аҳамияти ва уларнинг бузилиши туқиманинг яллиғланиши ва диструкциясига олиб келиши исботланган;

кўз ёши суюқлиги гематологик индексларининг аллергияда юқори сезувчанликнинг секинлашган типи каби зарарланишини аниқлашда  қиёсий ташхислашнинг роли аниқланган;

кўз аллергик касалликлари клиник кечиш хусусиятлари кўз ёши цитологик ва организмнинг иммунологик кўрсаткичлари ҳолатига боғлиқлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Мактаб ёшидаги болаларда аллергик кўз касалликларининг клиник-иммунологик ташхиси хусусиятларининг замонавий жиҳатлари бўйича олинган натижалар асосида:

болаларда аллергик кўз касалликларининг клиник-иммунологик ташхиси хусусиятларининг замонавий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Болалар кўз ёши суюқлиги орқали аллергияда кўз зарарланишини ташхислаш услуби» мавзусидаги услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги  8Н-д/38-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болалар кўз ёши суюқлиги орқали кўз аллергия зарарланишини эрта ташхислаш ва башоратлаш, клиник кечишини аниқлаш, клиник-иммунологик кўрсаткичларнинг аҳамияти асосида этиопатогенетик даволашни такомиллаштиришга хизмат қилади;

болаларда аллергик кўз касалликларининг клиник-иммунологик ташхиси хусусиятларининг замонавий жиҳатлари бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази, Тошкент 1-сон болалар клиник касалхонаси амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 8Н-д/38-сон маълумотномаси). Жорий қилинган кўз ёши суюқлигини иммунологик ва биокимёвий текшириш усулларини қўллаш болаларда кўз аллергик касалликларини ташхислаш сифатини 24 фоизга ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish