Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзиев Исмоилнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эьлон

I. Умумий маьлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий дараж бериладиган фан тармоғи номи): «Холецистэктомия операциясидан кейинги эрта билиар асоратларнинг диагностикаси ва даволаш тактикасини мақбуллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссетация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD /Tib1103.
Илмий раҳбар: Зафаржон Қурбаниязов, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК раками: Бухора давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмадов Фаррух Исроилович тиббиёт, фанлари доктори, профессор.
Етакчи тошкилот: Академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий- амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Холецистэктомия операциясидан кейинги эрта билиар асоратларни, замонавий миниинвазив усулларни қўллаб, диагностика қилиш ва даволаш тактикасини мақбуллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
холецистэктомиянинг турли усулларидан кейинги эрта даврда ривожланган сафро оқиши даражаси, яллиғланиш жараёни босқичлари ҳамда операциянинг бажарилиш муддатлари аниқланган;
сафро оқишининг даражаси унинг сабабларига боғлиқлиги, I- ва II-даражали сафро оқиши сабаби ўт йўлларининг “кичик” шикастланишлари, III-даражали сафро оқиши сабаби “катта” шикастланишлар гепатикохоледохнинг нуқсонсиз ва нуқсонли кесилиши эканлиги аниқланган;
I- ва II-даражали сафро оқиши билан кузатиладиган “кичик” шикастланишларни замонавий нурли ва эндоскопик технологиялардан фойдаланган ҳолда аниқлаш, жарроҳлик йўли билан коррекция қилиш бўйича диагностика ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган, диапевтик, трансдуоденал эндоскопик ва лапароскопик даволаш усулларининг юқори самарадорлиги исботланган;
магистрал ўт йўлларида реконструктив операциялар Ру бўйича юқори прецизион гепатикоеюноанастамоз шакллантириш ва Hepp-Coinaud ҳамда Cattel усулларидан фойдаланган холда билиодегистив анастамоз яратишнинг тактик-техник жиҳатлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Холецистэктомиядан кейин эрта билиар асоратлар, яъни сафро оқиши кузатилган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
холицистэктомиядан кейинги эрта даврда сафро оқишини жарроҳлик усули билан даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Холецистэктомия операциядан кейинги эрта даврда сафро оқишини жарроҳлик билан тузатиш усули” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31-декабрдаги 8н-р/684-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома холецистэктомиядан кейинги эрта билиар асоратларни жарроҳлик йўли билан даволаш сифатини яхшилаш, имконини берган;
холецистэктомия операциясидан кейинги эрта даврда сафро оқишини сабаблари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Холецистэктомия операциясидан кейинги эрта даврда сафро оқиши. Сабаблари ва жаррохлик даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29-январидаги 8н-р/80-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома холецистэктомиядан кейинги эрта билиар асоратларни сабабларини аниқлаш ва касалликни прогноз қилиш имконини берган;
холецистэктомиядан кейин эрта билиар асорат кузатилган беморларни диагностикаси ва жарроҳлик даволаш натижаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий маълумотлар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-сон клиникаси жарроҳлик бўлимига, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Қашкадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмалари хирургия бўлимларига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4-апрелдаги 8н-з/65-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида холецистэктомиядан кейинги эрта даврда асоратлар даражаси 17,8% дан 8,1% гача, олис даврдаги асоратлар даражасини 14,7% дан 5,4% гача пасайтириш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish